Бурлият Шахманова: “Ўқувчиларнинг билимга чанқоқ эканлиги сезилиб турибди”
2021-03-06 08:45:09 821
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Россия Маориф вазирлиги томонидан Риштон туманига бириктирилган рус тили фани ўқитувчиси Бурлият Шахманова айни дамда туманимизда фаолият олиб бормоқда. Ушбу ўқитувчи ўзининг дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.- Ростини айтсам, ўзимни Риштонда жуда бахтиёр ҳис этяпман. Бу ердаги меҳмондўстлик, меҳр-оқибат мени ҳайрон қолдирди. Ўқувчиларнинг билимга чанқоқ эканлиги сезилиб турибди. Шундай ўқувчиларга бир йил давомида рус тилидан дарс бериш мен учун катта шараф. Бундан ташқари, тумандаги мактабларда фаолият юритаётган рус тили фани ўқитувчиларга ҳам турли семинарлар орқали умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш борасида ёрдам беришга тайёрман. Риштон халқи мени илиқ кутиб олди. Бунинг учун барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi