РОССИЯЛИК ЎҚИТУВЧИ ХОНАДОНИДА
2021-03-05 06:13:30 613
Маълумки, Халқ таълими вазирлиги томонидан Россия Маориф вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш“га қаратилган лойиҳанинг 2-босқичи доирасида мактабларда иш фаолиятини олиб борадиган 28 нафар (26 нафари ўқитувчи, 2 нафари методист) россиялик ўқитувчиларнинг навбатдаги таркиби жорий йил 17 февраль куни Ўзбекистонга етиб келишган эди. Бугун туман ҳокими, туман халқ таълими бўлими мудири, Риштон туманига бириктирилган рус тили фани ўқитувчиси Шахманова Бурлият хонадонига ташриф буюриб, уни кириб келаётган “8-март халқаро хотин-қизлар куни” билан табриклашди. Суҳбат жараёнида рус тили ўқитувчиси туман ҳокимининг ташрифи учун миннатдорчилик билдирар экан, Риштон туманида ўзини бахтиёр ҳис этаётганини таъкидлади.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi