Ғўза қатор орасига ҳамкор экин сифатида соя экинини экиш афзалликлари нимада?

×

 2021-03-04 11:22:11    788

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг аграр соҳасида юксалишга эришилмоқда. Хусусан, етиштирилган ҳосилни қайта ишлашни ташкил этиш борасида самарадорлиги юқори бўлган қатор лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалда татбиқ этилмоқда.

Сўнгги йилларда Республи­камизда ноанъанавий, жаҳонда талаб ва эҳтиёж катта бўлган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга алоҳида эъти­бор қаратилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб 2021 йилда ғўза қатор орасига ҳамкор экин сифатида соя экини экиш режалаштирилмоқда. Соя етиштиришда янги замонавий агротехнологияларни қўллаш, аҳолининг соя ёғига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, паррандачилик корхоналарига соя шроти маҳсулотини етказиб беришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.Ғаниев раҳбарлигида 2021 йил 13 февралда бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан вилоятда 25 минг гектар ғўза қатор орасига ҳамкор экин сифатида соя экини жойлаштириш режалаштирилган.

Риштон туманда 2021 йилда ғўза қатор орасига ҳамкор экин сифатида соя экинини жойлаштириш бўйича тузилган туман ишчи гуруҳи томонидан бугун Риштон тумани ҳокимлигида фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ғўза қатор орасига ҳамкор экин экишининг афзалликлари хусусида маълумотлар берилди.

Хусусан, фермер хўжаликлари раҳбарлари соя уруғлиги етказиб берувчи дон корхонаси билан фермер хўжаликлари ўртасида шартномалар тузиш;

- Фарғона ва Қўқон ёғ-мой корхоналари билан соя етиштирувчи фермер хўжаликлари ўртасида контрактация шартномалари тузилишини ташкил этиш;

- сояни оптимал муддатларда экиш, парвариш қилиш, соя ҳосилини ташкилий равишда ўриб-йиғиб олиш тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш;

- фермер хўжаликларининг 2021 йилда ғўза қатор орасига соя экинини тўлиқ ҳажмларда экилиши, ўз вақтида ва сифатли парвариш қилиниши ҳамда мўлжалланган ҳосилни йиғиб олиш масалаларини назорат қилиш;

- соя етиштирувчи ривожланган давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги замонавий технологияларни жорий этиш, соя етиштирувчи фермер хўжаликлари ва соҳа мутахассислари малакасини доимий равишда ошириб боришни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш каби кўплаб саволларга тўлиқ жавоб олишди.  

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab