МЕҲР-ОҚИБАТ, БАҒРИКЕНГЛИК ҲАМДА ХАЙР-САХОВАТ НАМУНАСИ

×

 2021-03-02 15:15:15    612

PDF yuklash
Chop etish


МЕҲР-ОҚИБАТ, БАҒРИКЕНГЛИК ҲАМДА ХАЙР-САХОВАТ НАМУНАСИ

Бугун Риштон тумани Чиннигарон маҳаллаларида истиқомат қилаётган оғир ҳасталик билан курашаётган Собиржон Далиевнинг икки нафар фарзандига Вилоят ва туман ҳокимлиги, туман кенгаши депутатлари, тумандаги муассаса ва ташкилотлар ҳамда саховатпеша инсонлар ёрдамида суннат тўйи ўтказиб берилди.

Кам таъминланган оила фарзандлари бўлган болаларнинг суннат тўйлари миллий анъаналаримиз асосида ўтказилгани барчага қувонч ҳадя этди, тўй болалар ва уларнинг ота-оналари қутловлардан мамнун бўлди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

– Бир неча йилдан буён мени оғир хасталик безовта қилади, – дейди Чиннигарон маҳалласида яшовчи Собиржон Далиев. – Фарзандимизнинг хатна тўйини ўтказишга ҳеч имкон қилолмаётган эдик. Шукрки, яхши инсонлар кўмаги билан ўғилларимнинг суннат тўйи ўтказилди. Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар, мендек имконияти чекланган инсонларга кўрсатган эътибор ва ғамхўрлигидан бошим кўкка етди. Қувончимиз оламга сиғмайди. Мана шундай хайрли ишлар ташкилотчиларига барча оила аъзоларимиз номидан ўз миннатдорлигимни билдираман.

Миллий анъаналаримиз қадрланган, эзгуликка йўғрилган бу каби хайрли ишлар юртдошларимиз қалбида меҳр-оқибат, саховат, одамийлик, эзгулик фазилатларини, шу билан бирга, уларнинг эртанги кунга бўлган умид ва ишончини мустаҳкамламоқда.

Тўй тантанасида Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман ҳокими ўринбосарлари, халқимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирок этишди.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab