Юқори Булоқбошиликлар мурожаати ўрганилди

×

 2021-02-26 21:20:50    703

PDF yuklash
Chop etish


Юқори Булоқбошиликлар мурожаати ўрганилди

Бугун Фарғона Kun.uz телеграм канали орқали «Марҳумларни сўнгги йўлга чиройли ва текис йўллар орқали кузатайлик» – Риштондан мурожаат сарлавҳа остидаги мурожаат эълон қилинди. Унда шундай ёзилган эди.

 «Ассалому алайкум, Kun.uz ходимлари. Мен Акмалжон Олимжонов, Риштон тумани Юқори Булоқбоши қишлоғидан мурожаат йўллаяпман.

Бизнинг қишлоқда Булоқбоши–Хўжайбуво йўлларини туташтирувчи йўл мавжуд бўлиб, у қабристонга олиб боради. Неча йилдан буён мазкур йўлни таъмирлаш мақсадида кўп жойларга мурожаат қиламиз. Барчаси қуруқ ваъда ва қоғозда қолиб кетяпти. Йўлни таъмирлашга амалий ёрдам берилишини сўраймиз. Марҳумларни сўнгги йўлга чиройли ва текис йўллар орқали кузатайлик. Сиздан амалий ёрдам кутиб қоламиз».

Ушбу мурожаат юзасидан Риштон тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳамда “Риштон тумани йўлдан фойдаланиш” унитар корхонаси ходимлари Юқори Булоқбоши маҳалласига бориб, вазиятни ўрганишди. Ўрганиш жараёнида Юқори Булоқбоши маҳалла фуқаролар йиғини раиси, мурожаатчи ва маҳалла аҳолиси иштирок этишди. Булоқбоши–Хўжайбуво йўлларини туташтирувчи ички хўжалик йўли бўлиб 2,8 кмни ташкил этади. Шундан 2,7 км қисми таъмирга мухтож. 2014 ва 2017 йилларда Юқори Булоқбоши маҳалласининг 0,5 км масофадаги ички хўжалик йўллари асфальтланган.

Мутахассислар томонидан ички хўжалик йўллари йиллик смета асосида режали тарзда амалга оширилиши, Юқори Булоқбоши маҳалласи жорий йилги дастурга киритилса, мазкур йўл ҳам асфальтланиши айтиб ўтилди.

“Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасида Автомобиль йўлларини молиялаштиришнинг аниқ мезони кўрсатилган. Унга кўра,

Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

 «Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича» низомга асосан Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатлари буюртмачи томонидан, молия идораларида рўйхатга олинган харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида, ҳар йили шакллантирилади, деб ёзиб қўйилган.




<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab