ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2021-02-25 20:30:17 691
Бугун Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги ХХ-сессияси бўлиб ўтди.
Бугунги сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар етакчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Суфхонжон Солиев очди ва олиб борди.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан сессия котиблигига 6- А. Жомий сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Асроржон Ҳикматов сайланди.
Сессия кун тартибида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида” шу йил февралдаги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси юзасидан ҳудудий “Йўл хариталар”ни тасдиқлаш масаласи маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Азизжон Мустафақуловнинг ахбороти тингланди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг бугунги сессияси кун тартибидаги масалалар тўлиқ кўриб чиқилгач, депутатлар томонидан қизғин музоракалар олиб борилди.
Шу билан Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси ўз ишини якунлади.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi