ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-02-24 18:14:57    66

PDF yuklash
Chop etish



Бугун Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати иш режасига кўра, туман халқ таълими бўлимида  туманда ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг орзу-умидлари ҳамда муаммолари бўйича педагоглар, ота-оналар ҳамда ёшлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида туман халқ таълими бўлими мудири И. Мирзараҳимова, халқ таълими бўлими мудири ўринбосарлари, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Риштон туман бўлинмаси кенгаши раиси Э. Абдуллаев, педагоглар ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Қизиқарли руҳда ўтган давра суҳбатида ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг орзу-умидлари ҳамда муаммолари ҳақида фикрлар тингланди.

Сўзга чиққанлар, бола тарбиясида оила – мактаб – маҳалла тизимида кенг куламдаги ишлар олиб бориш лозимлиги, ёшларнинг таълим жараёнидан узилиши ва ота-оналар ҳамда жамоат назоратидан четда қолишининг муаммоли масалалари ҳам таъкидлаб ўтилди.

Ёшларнинг маънавий эҳтиёжларини тўлароқ қондириш учун таълим-тарбияга хизмат қиладиган муҳим воситалар: матбуот, телевидения, кино, театр, адабиёт, мусиқа, рассомлик ва ҳайкалтарошлик санъати, ахборот воситаларининг интернет тизимигача, умуман олганда инсон қалби ва тафаккурига бевосита таъсир ўтказа оладиган барча соҳаларни янги сифат босқичига кўтариш зарурлиги шу билан бирга бу соҳалардаги мавжуд катта-кичик камчиликлар ва нуқсонларга тезликда барҳам бериш ва бундай салбий ҳолатлардан қутилиш кераклиги давра суҳбати иштирокчилари томонидан айтилди.

 



<< Aprel 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab