ЗАМОНАВИЙ БИНОГА ЭГА БЎЛДИ

×

 2021-02-18 15:16:24    600

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда давлатимиз рахбари томонидан барча соҳаларга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда, жумладан маҳалла тизимига бўлган эътибор жуда юқори. Ҳозирги кунда Риштон туманида 69 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб МФЙ бинолари қониқарсиз бўлганлари давлат дастури ва тадбиркорларнинг ташаббуслари билан, давлат ҳусусий шерикчилиги асосида қуриб битказилган ҳолда ҳалқимиз манфаати йўлида хизмат қилиши учун топшириб келинмоқда.

Анашундай бино-иншоатларидан бири Оқ-ер  маҳалла фуқаролар йиғини биноси бўлиб 2021 йилнинг 18-февраль кунида фойдаланишга топширилди.

Оқ-ер маҳалла фуқаролар йиғини янги бино-иншоатини очилиш маросимини туман ҳокими очиб, келгусида ушбу бино ҳалқимиз манфаати йўлида ҳизмат қилиши шунингдек маҳалладаги барча муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал этилишига умид билдирган ҳолда, сўз навбатини Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Топволди Холдаровга берди.

Очилиш маросимида сўз олган, Топволди Холдаров маросимга ташриф буюрган иштирокчиларини муборакбод этган холда бугунги Оқ-ер маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросими қўшалоқ байрам эканлиги яъни 2020 йил 18 февралда муҳтарам Президентимиз  Шавкат Миромонович Мирзиёев қарорларига асосан “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил топганилигининг бир йиллигига тўғри келганлигини маълум қилди.

Шунингдек: Бугунги кунда давлатимиз рахбари томонидан олиб борилаётган ислоҳатлар натижаси ўлароқ Маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилиб келинаётгани бунинг натижасида ўз хизмат биносига эга бўлмаган ва ишлаш учун шароитлар етарли бўлмаган маҳалла бинолари янгидан қурилиб, замонавий қиёфа касб этаётганлигини таъкидлаган ҳолда бино иншоати фақат ушбу қишлоқ ахолисининг яхши кунларига хизмат қилишини билдирди.

Тадбирда сўз олган Риштон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Турсунхўжа Абдураҳмонов тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини бугунги шодиёна билан қутлаган ҳолда тадбирда иштирок этаётган бошқа маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига ҳам шундай бино иншоатлари қуришни ўз олдиларига мақсад қилишлари лозимлигини таъкидлади.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Муқадастхон Бекмирзаева ушбу бинони қуришда ташаббус кўрсатган тадбиркорга Оқ ер маҳалласи аҳли номидан миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг бинонинг очишга ушбу қишлоқдаги ёши улуғ инсонлар таклиф этилган холда биргаликда ленталар қирқилиб бинонинг хоналари ва яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Бино иншоати замонавий стол-стул шкаф ва компьютерлар билан таъминланиб маҳаллада фаолият олиб борувчи ходимларга барча қулайликлар яратиб берилди.



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab