РИШТОНДА ПРЕСС-ТУР

 2021-02-16 17:40:58    38

PDF yuklash
Chop etish


16-18 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига амалий ташрифи давомида Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказида берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг Риштон, Фурқат туманлари ва Марғилон Қўқон шаҳрида барпо этилган ҳунармандчилик марказлари, уста ҳунармандлар устахоналари ва галерияларини кенг тарғиб этиш, 2021 йилда вилоят ҳудудларида ишга туширилиши кўзда тутилаётган миллий ҳунармандчилик марказлари қурилиши билан таништириш учун пресс-тур ташкил этилди.

           Пресс-турда Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги раҳбар ва ходимлари, "Ҳунарманд" уюшмасининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, Ҳунармандчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда тарғиб қилиш ва сотишга кўмаклашиш бўйича мутахассислар, республикада кулолчилик соҳасида кўзга кўринган уста кулоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибор ва ташаббуслари билан ўтган 3-4 йилда ҳунармандчиликни ривожлантиришга жуда катта имкониятлар яратилди, шунингдек бу борада қатор Фармон ва Қарорлари қабул қилинди. Фармон ва Қарорлари билан ҳунармандларга имтиёз ва преференциялар берилиши натижасида “Ҳунарманд” уюшмасида 40 минг нафардан ортиқ ҳунармандлар фаолият юритиб келмоқда. Бу кўрсатгич Фармонгача бўлган даврга нисбатан 4 баробарга ошди. Шу билан бирга, уста-шогирд анъаналари ривожланиб, Республикада шогирдлар сони 67,8 минг нафарга етди, Республикада яратилган иш ўринлари сони 175,0 мингтани ташкил этмоқда, Жумладан Фарғона вилоятида бугунги кунда ҳунармандлар сони 6282 нафарни, шогирдлар сони 18 848 минг нафарни , вилоятда яратилган иш ўринлари сони 29 078 минг тани ташкил этмоқда.

Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида ўтган 2020 йилда республикада 14 675 та лойиҳа учун кредит ажратилиши белгиланган бўлса-да, унинг ортиғи билан яъни 18 736 та лойиҳага тижорат банклари томонидан жами 580,2 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Фарғона вилоятида ўтган 2020 йилда жами 2445 та манзилли лойиҳалар учун 80,9 млрд сўм кредит маблағи ажратилиши белгиланган бўлиб, 2 908 нафар ҳунармандларга жами 90,4 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Натижада 12,8 мингта иш ўринлари яратилди.

Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Андижон, Навоий, Наманган вилоятларида ҳунурмандлар учун барча қулайликларга эга бўлган 10 та марказ 2020 йилда қуриб фойдаланишга топширилди.

Пресс-турни иштирокчилар Риштон туманида янги ташкил этилган “Халқаро кулолчилик маркази”да фаолият кўрсатаётган уста кулоллар устахоналари ва галереялари билан танишув, ҳудудлардан келган кулолчилик мактаблари вакилларини риштонлик кулоллар билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида учрашувдан бошладилар. Риштон “Халқаро кулолчилик маркази” 1,2 гектар майдонга қиймати 14 млрд сўмлик 2 қаватлик 20 устахона ва ҳунармандлар яшашилари учун Сузукота мисолидаги 240 нафар иш ўринлик янги барпо этилди. Оммавий Ахборот Воситалари вакиллари ва блогерлар бу ерда уста ҳунармандлар билан очиқ мулоқот қилиб, яратилган имкониятлар билан танишдилар. Айниқса, “Халқаро кулолчилик маркази”да ташкил этилган маҳорат дарслари иштирокчиларга катта қизиқиш уйғотди.

Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев ҳам пресс-тур иштирокчиларини кутиб олди ва уларга "Халқаро кулолчилик маркази" ҳақида маълумот берди.

Риштон тумани уйида уй музей ва устахонада фаолият кўрсатувчи ҳунармандлар билан учрашув, иқтидорли ҳунарманд Тоҳир Ҳайдаров устахоналарига ташриф пресс-тур иштирокчиларига катта таассурот қолдирди.



<< Mart 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab