РИШТОНДА СУДЛАР БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-02-03 17:07:14    667

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон туманида замонавий ва кўркам судлар биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Бинони Турсунали Хамидов раҳбарлигидаги  “Замон билдинг” МЧЖ  қурувчилари лойиҳа қиймати 5,5 млрд сўмлик маблағ сарфлаб, қисқа муддат ичида ҳуқуқ ҳимоячиларига тортиқ қилдилар.

Шу муносабат билан ташкил қилинган тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси Комилжон Камилов, вилоят судлар раислари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, оқсоқоллар, жамоатчилик вакиллари таклиф қилиндилар. К.Комилов ушбу бино эшиклари ҳамиша фуқаролар учун очиқ эканлиги, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинган ҳар қандай ариза ва шикоятлар малакали мутахассислар, қонун ҳимоячилари томонидан чуқур ва пухта ўрганиб чиқилиб, адолат тантана қиладиган даргоҳ бўлиб қолиши ҳақида сўз юритди.

Тадбирда узоқ йиллар вилоят суд-ҳуқуқ тизимида фаолият юритган устоз Каримжон Толипов, кекса педагог Турсунхўжа Абдураҳмоновлар сўзга чиқишиб, Республикамиз Президенти томонидан  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига яратиб берилаётган бундай шароит ва имкониятлар ходимларни янада кўпроқ ўз устиларида ишлашга, билимини оширишга ҳамда ҳамиша қонун устуворлигини таъминлаш йўлида фидойилик билан хизмат қилишга ундашини таъкидлаб ўтишди.

Янги бинода жиноят ишлари бўйича туман суди, фуқаролик ишлари бўйича туман суди ҳамда туман иқтисодий суди жойлашган. Шунингдек, бинода фуқаролар ва судлар ходимлари учун барча қулайликлар яратилган. Жумладан, суд заллари, адвокатлар, прокурор, ашёвий далиллар сақлаш, ҳамшира ва маслаҳат хоналари барча замонавий техникалар билан таъминланган.

Маросимда бинони муддатида ва сифатли қуриб битказган “Замон билдинг” МЧЖ раҳбари Турсунали Хамидовга одатимизга кўра зарбоп тўн кийгизилди. Тадбир иштирокчилари бинода яратилган шароитлар билан таништирилди.

 Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab