ДЕПУТАТЛАР ТУМАНДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ҲИСОБОТИНИ ТИНГЛАДИ

 2021-01-30 15:41:57    568

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг 19-сессияси бўлиб ўтди.

Бугунги сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилган.

Шунингдек, бугунги сессияда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иброҳим Султанов, Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дилноза Эргашева, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Рустамжон Мамадалиев, вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б Жамшид Собиров, вилоят Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи Туробжон Қундузов,
АТ Халқ банки Фарғона вилоят филиали бошлиғининг ўринбосари Улуғбек Артиковлар иштирок этишди.

Сессия котиблигига 13-Туда сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Муҳаммад Турсунов сайланди.

Барчамизга маълумки, 2020 йилнинг 8 октябрь куни Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, касб ўрганишга иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир маҳалла, туман ва шаҳар кесимида “Аёллар дафтари”ни шакллантириш вазифаси топширилган эди.

Таъкидлаш жоизки, Риштон туманида ҳам мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида дастлаб ишчи гуруҳлар тузилиб, барча маҳаллалардаги хонадонлар хатловдан ўтказилди ва сўровномалар тўлдирилди. Бугунги кунда сўровномаларни электрон базага киритиш жараёни тўлиқ якунланган ва “Аёллар дафтари” шакллантирилган.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидаг туман ҳокимининг ўринбосари,махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари М. Тожибоеванинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибига 2-масала қилиб киритилган туман ҳокимининг 2021 йил 16 январь кунги Риштон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Сиддиқов Абдусалом Абдумаликовични эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисидаги 33-сонли ҳамда  туман ҳокимининг 2021 йил 16 январь кунги Мустафакулов Азизжон Бахтиёровични Риштон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланлаш тўғрисидаги       34-сонли қарорларини тасдиқланди.

Кун тартибидаги 3-масала юзасидан халқ депутатлари Риштон тумани кенгаши котибиятининг 1-ярим йил учун мўлжалланган иш режаси ишлаб чиқилган ҳамда котибият бош мутахассисларининг иш тақсимотларини тайёрланган.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг бугунги сессияси кун тартибидаги масалалар тўлиқ кўриб чиқилди ва сессия ўз ишини якунлади.

 



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab