РИШТОН ТУМАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИНИНГ БИЛДИРИШИ

 2021-01-23 15:12:25    1130

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мақола юзасидан Риштон туман электр таъминоти корхонаси қуйидагиларни маълум қилади. Риштон тумани Хуррамобод МФЙ ҳудудидаги истеъмолчилар 110/35/10кВли П/ст “Риштон” 10кВли “Хуррамобод” ҳаво узатмасидаги 30-сонли куввати 63кВА булган трансформатор пунктларидан электр энергияси билан таъминланган.

Ҳудудларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2016 йил кунги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қурилиш дастури тўғрисида” ги ПҚ-2661 қарори бўйича ишлар бажарилмоқда. Ушбу дастурлар ижроси таъминлангандан сўнг, дастурлар бўйича амалга оширилган ишлардан чиқарилган демонтаж қилинган яроқли тармоқни юқоридаги худудга тортилиши ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши жорий йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган эди лекин Ушбу дастур доирасида бажарилиши режалаштирилган ишлар маълум сабабларга кўра яъни молиявий томонлама ва материалларни таъминотчи корхоналар томонидан ўз вақтида етказилмаётганлиги сабабли белгиланган муддатдан кечикмоқда. Шу сабабли ушбу дастур доирасидаги ишлар якунлангандан сўнг 2021 йил биринчи ярим йиллигида  мурожаатингизни ижобий хал қилиш чоралари кўрилади.



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab