Риштон тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

×

 2021-01-18 15:03:18    52

PDF yuklash
Chop etish



Мустафақулов Азизжон Бахтиёрович 2021 йил 16 январь кунидан Риштон тумани ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.


Мустафақулов Азизжон Бахтиёрович  1975 йили Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1997-1997 йй. - Риштон туман халқ таълими бўлимида хисобчи

1997-2001 йй. - Риштон туман молия бўлимида бошқарув органларини молиялаштириш бўйича I-тоифали тафтишчи-инспектор, давлат даромадлар бўйича I-тоифали иқтисодчи, бюджет бўйича II-тоифали иқтисодчи

2001-2006 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Фарғона вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими I-тоифали назоратчи-тафтишчиси

2006-2007 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг Фарғона вилоятидаги назорат-тафтиш бошкармасининг Ташкилий-услубий ишлар бўлимида бош назоратчи-тафтишчи

2007-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг Фарғона вилоятидаги назорат-тафтиш бошкармасининг Ташкилий-услубий ишлар бўлими бошлиғи

2010-2018 йй. - Риштон туман ҳокимлигининг молия бўлими мудири

2018-й. х.в      - Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг Фарғона вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


Эслатиб ўтамиз, бунгача Риштон тумани ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдусалом Сиддиқов Бизнес ва тадбиркорлик мактабига ўқишга кирганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.



<< Fevral 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab