РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ БИЛДИРИШИ

 2021-01-12 14:54:45    582

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқда эълон қилинган “Фарғона вилояти Риштон тумани Чек-Жалаер қишлоғидан ёзяпманиз. Чироқ 18 соатлаб ўчяпти. Туман ҳокимияти Қашқадарёдаги газ компрессори тармоғидаги носозлик сабаб электр энергиясида узилишлар куп бўлиши ҳақида эълон берди. Лекин кўрсатилган рақамларга тушиб бўлмайди. Ҳокимлик Телеграм каналига ҳам фуқаролар ёзма мурожаат юбора олмайди, админ ёзишни тақиқлаб қўйган! Бундай совуқда одам нобуд бўлиши ҳеч гап эмас. Газни чет элга сотишади, ҳеч бўлмаса ток беришсин” номли мурожаат юзасидан Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуийдагиларни маълум қилади. Айни дамда бутун Республика бўйлаб электр энергияси бўйича муаммолар мавжуд эканлиги барчага аён. Мазкур жараён туманимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Риштон тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан “Мурожаат Риштон тумани” телеграм гуруҳи орқали аҳолига тезкорлик билан электр таъминотида узулишлар, уларнинг сабаблари ҳақида маълумот бериб борилмоқда.

“Мурожаат Риштон тумани” телеграм гуруҳи октябрь ойида туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб унинг ўз қоидалари мавжуд.

Мурожаат Риштон” телеграм гуруҳи аъзолари!

Мурожаатингиз тўлиқ бўлиши ва унда исм, манзил, телефон рақамингиз кўрсатилиши шарт.

???? Ушбу гуруҳ тест режимида ишламоқда.

???? Бу гуруҳни  туман ҳокими ва сектор рахбарлари барча мутассадди ташкилотлар  рахбарлари назоратига олган.

???? 1 январдан эътиборан гуруҳда мурожаат йўллаш вақти: 08:00 дан 19:00 гача очиқ бўлади.

(Якшанба дам олиш куни)

 ????Мурожаат йўллаганиздан кейин кутинг сизга алоқага чиқишади.

????Хар хил ёзишмалар тулиқ бўлмаган мурожаатлар ўчирилади.

Чек-Жалаер қишлоғида яшовчи фуқаро эса гуруҳ ўз ишини якунланган пайтда, яъни, 20:20да мурожаат йўллашга қарор қилган. Бу пайтда “Мурожаат Риштон тумани” телеграм гуруҳида мурожаат йўллаш вақти тугаган эди.

Яна бир бор, фуқароларга бундай асоссиз хабарларни тарқатмасликка чақириб қоламиз.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab