РИШТОНДА «ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-01-04 17:49:14    104

PDF yuklash
Chop etish



Риштон туманидаги Тиббиёт техникумида Ёшлар форуми доирасида Ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди. Унда туман ҳокимлигининг тегишли масъуллари, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаоллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синфлари сардорлари ҳамда 100 нафардан зиёд ёшлар қатнашди.

Форумда туман ҳокими Суфҳонжон Солиев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси бу сафар ҳам бутун дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш билан қарши олинди. Агар Мурожаатномани тинглаган бўлсангиз, унинг асосини ёшлар ва улар учун ҳар томонлама кенг шарт-шароитлар яратиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш, янгича ғоя ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тизимли ишлар таҳлили ташкил этди.

Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, 2021 йилда туманда барча соҳаларда амалга оширадиган ишларимизнинг 70 фоизини айнан ёшларга, уларнинг бандлигини таъминлашга йўналтирилади.

- "Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз!" деган гап бекорга айтилгани йўқ. Бу шиор ҳар биримиз учун дастуриламал бўлиши, фаолиятимизнинг бош мезонига айланиши шарт.

Маҳаллаларда ёшлар масалалари билан шуғулланувчи ишчи гуруҳлар фаолиятига ҳудуддаги ёшлар муаммоларининг ижобий ҳал этилиши даражасига қараб баҳо берилади. Ҳар бир маҳаллада оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган ёшлар кесимида банк кредитларини олиш учун номзодлар шакллантирилади. Уларга қисқа вақт ичида кредит маблағлари ажратилиши туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг шахсий назоратида бўлади.

Уй-жойга муҳтож ёш оиларни, ногиронлиги мавжуд бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам устуворлигини асло йўқотмайди, - деди С. Солиев.

Форумда ёшлар томонидан 4 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 2 таси жойида ҳал этилди. 2 та мурожаат юзасидан  ҳуқуқий маслаҳат берилди. Форум якунида масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< May 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab