Риштон тумани ҳокими С. Солиевнинг янги йил байрам табриги

×

 2020-12-31 06:20:57    45

PDF yuklash
Chop etish


Азиз тумандошлар!

Барчангизни юртимизга кириб келаётган янги 2021 йил билан самимий табриклайман. Ана шу йилда инсон учун энг зарур бўлган соғлиқ-саломатлик, фаровонлик, кўнгиллардаги эзгу ниятлар тарк этмаслигини тилайман. 

Ўтаётган 2020 йил барчамиз учун синовлди бўлди. Шундай бўлса-да, туманимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида, халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида баракали келди, десам адашмайман. Йил давомида кўпгина уй жойлар ва ташкилотларнинг маъмурий бинолари қурилиб фойдаланишга топширилганига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Туманимиздаги йўллар қайта қурилиб, равонлашди. Йўллар асфальтланди, кечки ёритиш ускуналари ўрнатилди, тротуарлар қурилди. Умуман, олганда йилдан-йилга халқимиз фаровонлигини оширишга ҳаракат қилинмоқда ва бу масала янги йилда ҳам биринчи галдаги вазифамиз бўлиб қолади. 

Ўтаётган йилда туманимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳам самарали меҳнат қилишди. Деҳқон меҳнатини енгиллаштирувчи замонавий техникалар, маблағни тежовчи янги технологиялар асосида яратилган суғориш тизимларининг соҳага жорий этилаётгани ҳосилдорликни ва маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилмоқда. 

Қадрли ҳамюртлар!

Туманимизда саноатни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Кичик саноат зоналари ташкил этилиб, бу ерда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар тайёрланиши йўлга қўйилди. Шу билан бирга чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликдаги бир нечта лойиҳа ишлаб турибди. Бундай лойиҳалар сонини ошириш устида ишлар олиб борилмоқда ва улар ишга тушгач, янги иш ўринларини яратишни давом эттирамиз.

Шунингдек, фуқароларимизни тадбиркорликка жалб қилиш, оилавий бизнесни янада ривожлантириш учун секторлар раҳбарлари билан амалга ошираётган ишларимизни тизимли равишда олиб борамиз. Умуман, янги йилда ҳам инсон манфаатлари биринчи ўринда турадиган долзарб вазифа бўлади.

Ҳурматли туманимиз аҳли
Сизларни яна бир бор кириб келаётган янги йил билан муборакбод этаман. Янги йилда тилаган яхши ниятларимиз ижобат бўлсин. Барчамиз йилни хушкайфият билан ўтказайлик, меҳнатларимиз самарасидан хушнуд бўлиб юриш насиб этсин.

Суфҳонжон СОЛИЕВ,
Риштон тумани ҳокими.



<< Yanvar 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab