Туман Кенгашининг ўн еттинчи сессиясида туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджети тасдиқланди

×

 2020-12-28 17:49:04    726

PDF yuklash
Chop etish


Бугун халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, масалага алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари, тумандаги мактаб директорлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.

 “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ сессия котиблигига 30-Ёйилма сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Аҳмадали Йигитов сайланди.

Бугунги сессия ишида 4 та масала муҳокама қилинди ва кўриб чиқилади.

1. Риштон туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида.

2. Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш тўғрисида.

3. Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2020 йил 25 ноябр кунги 06-05/5836-сонли хатида 2020-2021 ўқув йили учун ўтказилган олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижасига кўра ўқишга қабул қилиш кўрсаткичи паст (ёки умуман кирмаган) бўлган умумтаълим мактаблари ҳамда худудлардаги соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонлари, ҳукумат қарорлари, шунингдек вилоят ва туман ҳокими томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи ва тиббиёт бирлашмаларининг фаолиятини танқидий ўрганиш, уларнинг сабабларини чуқур тахлил қилиш, бартараф этиш бўйича хар бир муассасалар кесимида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, раҳбарларнинг лавозимга лойиқ ёки лойиқ эмаслигини алоҳида кўриб чиқиш бўйича берилган топшириқлар юзасидан туман Кенгаши депутатлари ахборотлари ҳақида.

4. Тумандаги “Қалайнав” ҳамда “Чек Жалаер” маҳалла фуқаролар йиғинларининг худудий узунлиги, аҳолининг кўплигини инобатга олган ҳолда иккига ажратиш масаласи.

Кун тартибидаги 1-масала Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 декабрда кабул қилиниб, Сенат томонидан 2020 йил 18 декабрда маъқулланган эди.

Ушбу Қонунга мувофиқ, 2021 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Шунга кўра бугунги сессия иши кун тартибида тегишли соҳа масъуллари томонидан шакллантирилган Риштон туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджети лойиҳасини кўриб чиқиб, муҳокама қилиш ва тасдиқлаш масаласи ҳам киритилган.

Мазкур масала юзасидан туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Иномжон Жўраевнинг ахборот тингланди.

Кун тартибидаги 2-масала Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, депутатлик корпуси иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига ҳамда ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига асосан, 2021 йил 1 январдан бошлаб халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи котибияти ташкил этиш белгиланган. Котибиятни тузиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланган. Сессия якунида шу тасдиқлаб олинди. Кенгаш котибияти мудири лавозимига номзодлар Халқ депутатлари вилоят Кенгашига тавсия қилинган.

Кун тартибидаги 3-масала юзасидан 2-Фурқат сайлов округи депутати Бахтиёржон Тўйчиев сўзга чиқди. Хабарингиз бор Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2020 йил 25 ноябр кунги 06-05/5836-сонли хатида 2020-2021 ўқув йили учун ўтказилган олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари натижасига кўра ўқишга қабул қилиш кўрсатгичи паст (ёки умуман кирмаган) бўлган умумтаълим мактаблари фаолиятини танқидий ўрганиш, уларнинг сабабларини чуқур таҳлил қилиш, бартараф этиш бўйича ҳар бир муассасалар кесимида ўрганишлар олиб бориш бўйича туман Кенгаши депутатлари ва масъул ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб тумандаги умумтаълим мактабларида ўрганишлар олиб борилган.

Таълим муассалаларида ўрганишлар олиб борган ишчи гуруҳ аъзолари ва депутатлар, таълим муассалалари раҳбарлари  ўртасида савол-жавоб бўлди. Камчиликларга йўл қўйган раҳбарларга нисбатан сессия қарори билан чора кўриш белгиланди.

Тумандаги соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонлари, ҳукумат қарорлари, шунингдек вилоят ва туман ҳокими томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи ва тиббиёт бирлашмаларининг фаолиятини танқидий ўрганиш, уларнинг сабабларини чуқур тахлил қилиш, бартараф этиш бўйича хар бир муассасалар кесимида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, раҳбарларнинг лавозимга лойиқ ёки лойиқ эмаслигини алоҳида кўриб чиқиш бўйича берилган топшириқлар юзасидан туман Кенгаши депутатларидан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари туман Тиббиёт бирлашмаси ва унинг қуйи тизимларида ўрганишлар олиб боришган. Ушбу маълумотнома билан таништириш учун 10-Қаҳрамон сайлов округи депутати Баҳодир Эрматовга сўз берилди.

Соғлиқни сақлаш муассалаларида ўрганишлар олиб борган ишчи гуруҳ аъзолари ва депутатлар, соғлиқни сақлаш муассалалари раҳбарлари  ўртасида савол-жавоб бўлди. Камчиликларга йўл қўйган раҳбарларга нисбатан сессия қарори билан чора кўриш белгиланди.

Кун тартибидаги 4-масала. Тумандаги “Қалайнав” ҳамда “Чек Жалаер” маҳалла фуқаролар йиғинларининг худудий узунлиги, аҳолининг кўплигини инобатга олган ҳолда иккига ажратиш масаласи. Бу бўйича туман Молия бўлими вилоят Молия бўлимидан рухсат олган. Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда “Қалайнав” ҳамда “Чек Жалаер” маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллар йиғилиш қарорлари, Кенгашга юборилган хатларини инобатга олиб, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларини иккига ажратишга розилик берилади. Ушбу бўйича сессия қарори тасдиқланиб вилоят Кенгашига юборилади.

Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг ўн еттинчи сессияси кун тартибидаги масала тўлиқ кўриб чиқилгач, сессия ўз ишини якунлади.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab