Учрашув самарали ўтди

×

 2020-12-15 08:58:38    909

PDF yuklash
Chop etish


Жамиятда ёшларнинг роли ва обрўсини ошириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш, ёшлар ташкилотлари орқали ёш авлод муаммоларни чуқурроқ ўрганиш ва мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан риштон туманида шу кунга қадар бир неча бор ёшлпр билан учрашувлар ташикл этилди. Айнан мана шундай учрашувлар давомида уларнинг муаммолари ўрганилди. Бугун ана шундай учрашувлардан бири Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10-умумий ўрта таълим  мактабида бўлиб ўтди. Бугунги сайёр қабул тарзида ўтказилган учрашувда тумандаги - Қайрағоч, Соҳибкор, Дутир ва Т. Аҳмедов МФЙлардан 60 нафардан зиёд ёшлар иштирок этишди. Учрашув давомида бир қатор масалалар ўз ўрнида ҳал этилди.  Жумладан, кредит олиш истагини билдирган 6 нафар фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ажратиш, ишлаш истагини билдирган 8 нафар ёшлар, шунингдек, касб-ҳунар эгаллаш истагини билдирган 2 нафар фуқаролар ўқишга жойлаштирилди.Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Қосимов, вилоят давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Ж. Норалиев, Риштон тумани ҳокими С. Солиев, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси туман бўлими ходимлари, тумандаги тегишли ташкилот рахбарлари иштирокида этишди. 

Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 106 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab