ЁЛҒОН МАЪЛУМОТ ТАРҚАТИШ КИМГА КЕРАК БЎЛДИ?

 2020-12-13 17:13:48    761

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали “Риштон тумани Воҳим қишлоғи аҳолиси 2 миллион сўмдан йиғиб газ тортган эдик. Олдиндан 200 минг сўм тўлов қилдик. Энди газга улансангиз, ойлик тўловга ўтасизлар дейишяпти. Ҳар ойга 300 минг сўмдан тўлаш жуда оғир-ку...” деган мурожаат эълон қилинди. Ушбу мурожаат юзасидан “Ҳудудгаз Фарғона” Риштон тумангаз бўлими ва туман ҳокимлиги қошида ишчи гуруҳ ташкил этилди ва мазкур ҳолат ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, Вохим қишлоғида газ тортиб келиш учун ҳеч қандай пул йиғилмаган. Бундан ташқари, фуқаролар томонидан хонадонларидаги газ ҳисоблагич ишламаётган аҳоли ўзларининг розилиги билан ойлик тўлов қилинаётгани таъкидланди. Вохим қишлоғида яшовчи фуқаролар таббий газ масаласида Риштон тумангаз ходимларига ҳеч қандай эътироз йўқлигини билдириб,  бундай ёлғон хабарлар тарқатиш кимларга керак бўлди экан, деб ҳайрон қолишди.

 Қолаверса, қишлоқ аҳоли томонидан Риштон тумангаз раҳбари номига ташаккурнома юборилди. Ушбу ташаккурнома илова қилинмоқда.


 Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab