ВАТАНПАРВАРЛИК – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

 2020-12-04 15:25:49    808

PDF yuklash
Chop etish



Бугун Риштон тумани марказий ўйингоҳида туман ҳокимлиги ва  туман мудофаа бўлими томонидан ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Ватанпарварлик – олий бурч” шиори остида бадийи мусиқали – кўргазмали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда шунингдек, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман маданият бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, “Ватанпарвар” ўқув техника маркази вакиллари ҳам ёшлар иштирок этишди.

Мустақил мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, жамиятимизнинг барча жаб-ҳаларида муносиб ютуқлар қўлга киритилаяпти. Аҳолининг тинч, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш ана шу саъй-ҳаракатларнинг туб моҳиятини ташкил этади. Тинчлик, осойишталик аввало оиладан, маҳалладан бошланади. Шу маънода, юртимиздаги ҳар бир аҳоли яшаш жойларида маҳалла фаоллари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ана шундай тадбирлар ўтказиб келинаётир.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб келажагимиз эгалари бўлган ёшларга эътибор кучайтирилди. Юртимизда амалга оширилган кенг қамровли ишлар келажагимиз эгаларини Ватанга, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу даврда юксак мақсад – муддаоларга эришиш учун юртимизда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашнинг муҳим бўғини бўлган Қуролли Кучлар ходимларига юксак эътибор қаратилди, мазмун-моҳиятига кўра улкан ишлар амалга оширилди.

Жонажон Ватанимиз тинчлиги, осойишталигини таъминлашдек масъулиятли, шу билан бирга, савобли ишларни бажаришга посбонларимиз камарбаста. Уларда бунинг учун матонат, мардлик ва жасорат каби фазилатлар етарли.

Зеро, ҳар бир оилада ўғил фарзанд туғилганда ота-она билан бир қаторда юрт – Ватан ҳам суюниб, шоду хуррам бўлар экан. Чунки ўғил фарзанд нафақат ота-онаси, оиласини, балки бутун халқини, Ватанини ҳимоя қиладиган ўғлон ҳисобланади. Юртимиз тинчлиги ва барқарорлигини сақлашда, мамлакатимиз ҳудудини ҳимоя қилишда ҳарбий хизматчиларнинг хизматлари беқиёсдир.

 

Аброр Деҳқонов



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab