Мукофотлар тантанали равишда топширилди

×

 2020-11-05 17:10:52    206

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда фаол иштирок этишда ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилган эди.

Риштон тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ушбу кўкрак нишонига сазовор бўлган ходимларига мукофотлар тантанали равишда топширилди.

    Ўзбекистон бутун дунёга ҳар қандай шароитда ҳам давлат ва халқ ҳамжиҳатлигининг ёрқин намунасини яна бир бор кўрсата олди. Мамлакатимиздаги бирдамлик ва энг асосийси, давлат томонидан оқилона сиёсатнинг тўғри юритилгани бутун жамиятнинг мураккаб жараёнлардан кам талофат билан ўтиб олишига, халқимиз турмуш даражасининг барқарорлиги сақланишига замин яратмоқда.

    Кенг кўламда амалга оширилаётган тегишли чора-тадбирларнинг самарали рўёбга чиқарилишида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Айни пайтда синовли кунларда оғир иқтисодий-ижтимоий аҳволга тушиб қолганларга хайрия ва саховат маблағларини манзилли етказиш, беғараз ҳомийлик ишларига кенг жамоатчиликни жалб этиш бўйича улар томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Avgust 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab