Ахолини рўйхатга олиш мухим жараён

 2020-11-05 17:01:54    209

PDF yuklash
Chop etish


             Ахолини рўйхатга олиш мухим жараён

    Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда ахолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига  мувофиқ республикамизда 2020 йил 16 мартда                № ЎРҚ 611-сонли “Ахолини рўйхатга олиш тўғрисида” ги қонуни қабул қилинди.Ушбу қонун 31-моддадан иборатдир.

Ахолига рўйхатга олиш - бу мамлакат ахолисининг муайян вақтдаги ижтимоий-иқтисодий, нуфузий холатларини ифодаловчи умумдавлат миқёсидаги тадбирдир. Ахолини рўйхатга олиш якунларига караб ўтмиш ва хозирги давр хақида фикр ва мулохазалар юритиш хамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, тафсилот ижтимоий сиёсат ва ахоли саломатлиги бўйича дастурларни ишлаб чикишда хам зарурдир. Бир сўз билан айтганда, ахолини рўйхатга олиш тадбири ижтимоий-иқтисодий масалаларни хал қилишда катта ахамиятга эга.

       Юқоридаги қонунда ахолини рўйхатга олишнинг мақсади, тартиби, ва муддатларини аниқлаш, замонавий технология ва услибиётлари асосида ахолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ва ташкил этиш, ахолини рўйхатга олишни ўтказишда иштирок  этувчи давлат хокимияти ва бошқаруви органларининг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини  белгилаш, жисмоний ва юридик шахсларни ушбу жараёнларга қатнашиши учун аниқ механизмдир,уларнинг мехнатига хақ тўлаш манбаларини белгилаш,якуний натижаларни амалга ошириш учун ташкилий-амалий,хуқуқий,иқтисодий,бошқа чора-тадбирларни келтириб ўтиш инобага олиниши кўрсатиб ўтилган.

        Халқаро тажрибалардан келиб чиққан холда Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда ахолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси тасдиқланиб,унга доир комплекс чора-тадбирлар дастури хам яратилди. Республика хамда худудий коммиссиялар таркиби,уларнинг вазифалари белгиланди.

 

  Риштон тумани статистка бўлими



<< Avgust 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab