РИШТОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН ИККИНЧИ СЕССИЯСИ

×

 2020-10-05 14:40:33    1093

PDF yuklash
Chop etish


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Суфҳонжон Солиев очди ва олиб борди.

Сессияга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, иқтисодий соҳадаги ташкилот раҳбарлари, масалага даҳлдор корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Сессия кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябр куни видеоселектор йиғилиши топшириқлари ижроси бўйича туманнинг барча кўрсаткичларини “яхши” баҳо кўрсаткичларга олиб чиқишга қаратилган таклифлардан, йил якунига қадар ва келгуси йилнинг биринчи ярмида эришиладиган мақсадли қўрсаткичлардан иборат аниқ чора-тадбирлар, муддатлар ва масъул ижрочилар акс эттирилган амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича туман сектор раҳбарларининг ахбороти киритилди.

Дастлаб сессия иштирокчилари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Суфҳонжон Солиевнинг ахборотини тингладилар.

Ахборот берувчи мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширилиш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ–4702-сон қарори қабул қилингани, унга кўра туманлар ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳар йили рейтинг баҳолаш тизими жорий этилганига тўхталиб ўтди. Шу билан бирга жорий йил 24 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Риштон тумани "ўрта" баҳоланганлиги алоҳида қайд этиб ўтди.

Туман ҳокими ўз сўзида Президентнинг юқоридаги маърузасида қайд этиб ўтилган ишлар ва вазифаларни сектор раҳбарлари билан биргаликда амалга ошириб, 2020 йил якуни билан туманни “ўрта” ҳудуд тоифасидан “яхши” ҳудуд тоифасига чиқариш учун зарур барча чораларни кўрилишини таъкидлади.

Шундан сўнг туман прокурори, 2-сектор раҳбари Шерзоджон Мавлонов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Зиёҳиддин Ғофуров, туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Дилшоджон Раҳимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги қабулхонаси мудири Соҳибжон Дадабоевларнинг кун тартибидаги масала юзасидан ахборотлари тингланди.

Ахборотлар юзасидан музокараларда туман Кенгаши депутатлари Баҳодир Эрматов, Саиджон Аҳмедовлар қатнашдилар.

Шунингдек, сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сессия ишида вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Юсуфжон Ҳусаинов иштирок этди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.

Шу билан халқ депутатлари туман Кенгашининг 12-сессияси ўз ишини якунлади.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab