ФАРМОН МАЗМУН МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИБ БЕРИЛДИ

 2020-09-23 06:20:49    609

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Риштон тумани статистика бўлими бошлиғи Ўктамжон Тешабоев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда корхона ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.  

     Брифинг давомида туман статистика бўлими бошлиғи Ўктамжон Тешабоев аҳолини рўйхатга олиш борасида олиб борилаётган ишлар, қулайлик ва ушбу Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони 2019 йил 5 февраль кунги “Ўбекистон Республикасида аҳолини 2022 йилда руйхатга олишни утказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5655-сонли фармонининг мазмун моҳияти хусусида тушунчалар бериб ўтди.

- Президентизнинг жорий йилнинг 5 февралдаги фармони билан 2022 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш концепциясини тасдиқланди, - дейди Ў. Тешабоев. - Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли рўйхатга олмаган. Охирги бор 1989 йили, деярли ўттиз йил олдин ўтказилган эди. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бундай тадбирлар ҳар ўн йилда бир марта ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ишончли ахборот ва унинг фаровонлиги узоқ муддатли башоратлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича давлат дастурлари, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, миллий барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларини шакллантириш, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш учун энг муҳим асосдир, илмий тадқиқотларни амалга оширишга қаратилган.

Аҳолини рўйхатга олиш аҳолининг аниқ сонини, индивидуал рўйхатга олишини ва жинси, ёши, турмуш даражаси, таълим даражаси, ҳаёти, бандлиги, фуқаролиги ва бошқа демографик ва ижтимоий-иқтисодий ҳусусиятларига кўра батафсил тавсифини таъминлайди.
   Ушбу маълумот келгуси йилларда мамлакатда аҳоли сонини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг асосий ҳусусиятларини башорат қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Натижада узоқ муддатли бюджетни режалаштиришнинг асосини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда, рўйхатга олиш нафақат статистик натижалар, балки иқтисодий ва ижтимоий башоратлаш мумкин.

     Аҳолини рўйхатга олиш комиссияси ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи органлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мувофиқлаштиради, аҳолини рўйхатга олиш ва тайёрлашни назорат қилади, аҳолини рўйхатга олиш, материаллар тайёрлаш ва натижаларини эълон қилади.

Шунингдек, брифинг давомида туманимизнинг иқтисодий ижтимоий соҳасидаги статистик кўрсаткичлар борасида ҳам маълумот берилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab