ФАРҒОНАДА ПАХТА МАВСУМИ ҚАНДАЙ ДАВОМ ЭТМОҚДА?

×

 2020-09-23 06:18:20    882

PDF yuklash
Chop etish



(Ишчи гуруҳнинг ташрифи 1-кун)

Фарғона вилоятида Республика ишчи гуруҳининг 2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини бошлади. Ишчи гуруҳи 22-29 сентябрь кунлари вилоятимизнинг 14 та туманидаги пахта далаларига бориб у ердаги вазиятни ўрганишади.

Бугун ишчи гуруҳи Ўзбекистон ва Бешариқ туманларида бўлиб, йиғим-терим жараёнлари, теримчиларга яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ташриф аввалида ишчи гуруҳ вакиллари ва Ўзбекистон тумани раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

- Мажбурий меҳнатга йўл қўймаслигимиз керак, - дейди Республика ишчи гуруҳи раҳбари М. Парпиев. – Янги марраларни кўзлаётган Ўзбекистонда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун туради. Пахта йиғим-терими давомида барча карантин қоидаларига амал қилишимиз керак. Яъни теримчилар тиббий ниқоб, антисептик воситалар билан таъминланишларини қаттиқ назоратга олишимиз лозим.

Шундан кейин Республика ишчи гуруҳи вакилари Ўзбекистон туманидаги «Одилжон» фермер хўжалигида бўлиб теримчи аёллар билан суҳбатлашишди. Пахта майдонида иштиёқ билан меҳнат қилаётган фуқароларнинг кайфиятлари аъло эканлигини таъкидлаш жоиз.

-  Мен тушлик вақтига қадар 120 килограмм пахта тердим, - дейди теримчи опамиз Оминахон Мадраҳимова. – Сўнгги уч кунда пахта теримидан 642 минг сўм даромад қилдим. Бу оилавий бюджетимиз учун катта ёрдам бўлди.

Шундан кейин йиғим-теримда намуна бўлиб иштирок этаётганларга қимматбаҳо совғалар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон туманидаги «Уста Отақўзи» фермер хўжалигига ташриф буюрган ишчи гуруҳ вакиллари теримчилар билан суҳбатда бўлишди ва илғор теримчиларга қимматбаҳо совғаларни тақдим этишди.

- Мен 12 кундан бери оилам билан пахта йиғим-теримида иштирок этяпман – дейди Адибахон опа Неъматжонова. – Бу давр оралиғида 5 миллион етти юз минг сўм даромад олдик. Бундан барчамиз мамнунмиз. Бизга барча шароитлар яратиб берилган.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ вакиллари Ўзбекистон туманидаги «Озодбек Рашид Файз», «Маслаҳат Азиз», «Одил Борий Келажак» фермер хўжаликларида бўлиб теримчиларга яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишишди ва теримчилар билан пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан суҳбат қуришди.

Ташриф якунида ишчи гуруҳи раҳбари Ўзбекистон туманида ташкил этилган «Саховат-2020» пахтачилик кооперацияси фаолияти билан танишди ва ўзининг таклифларини билдирди.

 

Республика ишчи гуруҳи вакиллари шунингдек, Бешариқ туманида ҳам бўлишди ва дастлаб "Нурматов Анваржон Ғуломович" Ф/Х пахта далаларида учрашув ўтказишди.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили - Бешариқ туманидаги «Бутабой Жуманов» ва «Шалола Назирқулова» фермер хўжалиги бўлди. Ишчи гуруҳ вакиллари у ерда теримчиларга яратилаётган шароитлар билан танишишди. Ушбу фермер хўжалигига борилганда теримчиларга пул маблағлари тарқатилаётган экан. Барча теримчиларнинг кайфияти янада кўтариб юборгани турган гап. Далаларда барча санитария гигиена қоидаларига риоя қилинаётганини ҳам айтиб ўтиш ўринли. 

 

Маълумот учун:

1. Ўрганиш давомида Бешариқ туманида “Шалола Назарқулова” фермер хўжалиги раҳбари (Хамидов Бахтиёржон) билан суҳбатлашилганда фермер хўжалиги тасарруфида бўлган 40 гектар пахта майдонига 250 нафар теримчи жалб этилганлиги, шундан барчаси маҳаллий аҳоли вакили  эканлиги аниқланди. Уларга қулай бўлиши учун барча шарт-шароитлар (1 маҳал иссиқ овқат, маданий хордиқ чиқариш, тиббий хизмат ва бошқалар) яратилган. Пахта учун Ҳукумат томонидан белгиланган нарх фермер хўжалиги томонидан биринчи теримнинг ҳар бир килограм пахтаси учун 1000 сўмдан маблағ тўлаб берилмоқда. Иккинчи теримга 1400 сўмдан маблағ тўланиши режалаштирилган. Бундан ташқари, фермер хўжалиги рахбарининг ташаббуси билан теримчиларни уюшган холда автобус орқали олиб келиш ва олиб кетиш учун 1 дона ИСУЗИ автобуси ташкиллаштирилган.

2. Бешариқ тумани “Толибжон Махмудов” фермер хўжалиги пахта даласида теримчилар билан суҳбат давомида, бу ерда теримчилар учун барча шароитлар яратилганлиги, пахта пулларини ҳар беш кунда олаётганликлари, оиласига ҳафтасида 500-600 минг сўм қўшимча даромад келтираётганлигини айтиб ўтдилар.

3. Ўзбекистон туманида “Озодбек Рашид Файз”, “Маслахат Азиз” ва “Одил Борий” фермер хўжаликларининг пахта майдонлари ўрганилиб, теримчилар билан сухбат олиб борилди, сухбат давомида теримчиларда муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан хеч қандай муаммо йўқлиги аниқланди. Мажбурий меҳнат жараёнлари кузатилмади.

4. Ўзбекистон туманида “Сохибжон Улуғбек Қодиров”, “Турдош Хожи ўғли”, “Мухиддин Хасанбой Шамс”, “Ўткир Рашид Зиё”, “Тўҳтасин Бойбува”, “Анвар Икром Конизар”, “Эгамназар Ўғилой Яйпан”, “Назиржон Улкан Хирмони” фермер хўжаликларида теримчилар билан сухбатлар олиб борилди, сухбат давомида Республикада ўрнатилган карантин чораларига қатъий риоя этиш бўйича тушунтиришлар берилди, пахта теримига масъул бўлган мутасадди вакилларга теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Аброр ДЕҲҚОНОВ,

Фарғона, Яйпан, Бешариқ, Фарғона



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab