ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РИШТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
2020-09-21 09:44:15 891
16-Қайрағоч сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги 1033-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мазкур қарори билан “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
3. Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси раиси С.Ниёзовнинг бўшаб қолган ўринларга 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни сайлов ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
4. 16-Қайрағоч сайлов округлари буйича бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши депутати сайлови 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни ўтказилсин.
5. Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси (А.Мирзатошев) бўшаб қолган ўринларга бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда амалдаги қонунчилик асосида адолат ва шаффофликни таъминлаган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.
6. Ушбу қарор Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига юборилсин.
7. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.
Кенгаш раиси, туман ҳокими С.Солиев
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi