ЯНГИ БОҒЧАНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ СУННАТ ТЎЙИГА УЛАНИБ КЕТДИ

×

 2020-09-11 14:01:52    830

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон тумани Хуррамобод қишлоғида яшовчи фуқаролар ҳаётида унутилмас кун бўлди. Боиси ушбу қишлоқда янги мактабгача таълим ташкилоти (болалар боғчаси) фойдаланишга топширилди. Бугун “Нохида” номли давлат хусусий шерикчилик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Мазкур мактабгача таълим ташкилотини давлат хусусий шерикчилик шартларида ташкил этиш бўийча Мактабгача таълим вазирлиги билан 30 йиллик битим имзоланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 3 млрд сўмни ташкил этади. Ушбу давлат хусусий шерикчилигида мактабгача таълим ташкилоти 200 нафар болалар қамраб олиниб, 25 та янги иш ўринлари яратилади.

Очилиш маросимига йиғилганлар яна бир қувончли воқеага гувоҳ бўлишди. Туман ҳокимлиги ва туман мактабгача таълим бўлими томонидан Риштон туманида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг олти нафар фарзандига суннат тўйи қилиб берилди.

Янги фойдаланишга топширилган мактабгача таълим ташкилотига тўйболаларнинг оила аъзолари таклиф этилиб, дастурхон ёзилди.

— Биз ҳамиша ёнингиздамиз. Болажонларнинг мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ жалб этилиши, уйда ўтирган опа-сингилларимизни иш билан таъминлаш ҳам зиммамизда. Мақсадимиз ҳаётдан рози бўлиб яшашингиз учун хизмат қилишдан иборат, — деди туман мактабгача таълим бўлими мудири Муҳайёхон Дадажонова.

Шундан сўнг тўйболалар ва уларнинг ота-оналарига совғалар берилди. Ёш болажонлар  даврага файз киритишди.

 



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab