Ўзбекистонда 2022 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг қандай асосий тушунчалари қўлланилади?

 2020-08-24 13:22:52    650

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистонда 2022 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг қандай асосий тушунчалари қўлланилади?

 

аҳолини рўйхатга олиш санаси – аҳоли тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва уни ҳисобга олишни амалга ошириш вақти (йил, ой, кун ва сана);

уй хўжалиги – ўз даромадларини тўлиқ ёки қисман қўшган ҳолда ўзини озиқ-овқат маҳсулотлари ва яшаш учун бошқа зарур нарсалар билан биргаликда таъминловчи, умумий хўжалик юритувчи, тўлиқ ёки қисман пул маблағларини бирлаштирувчи ва сарфловчи шахслар таркиби. Бу шахслар бир-бирлари билан қариндошлик алоқаларида бўлиши ёки бўлмасликлари ҳам мумкин. Уй хўжалиги бир кишидан иборат бўлиши ҳам мумкин;

уй-жой – аҳолини рўйхатга олиш кунида банд бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъий назар бир уй хўжалиги яшаши учун мўлжалланган ёки яшаш учун мўлжалланмаган, лекин аҳолини рўйхатга олиш кунида турар жой сифатида фойдаланилаётган алоҳида яшаш жойи.

якуний маълумотлар – аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш жараёнида шахсий маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш натижасида олинган йиғма статистик маълумотлар (ахборот);

аҳолини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ягона давлат статистика услубиёти асосида ўтказиладиган, белгиланган санага аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатини тавсифловчи маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш, якуний маълумотларни кенг оммага тарқатиш ва ундан фойдаланиш жараёни;

шахсий маълумотлар – аҳолини рўйхатга олиш жараёнида электрон, қоғоз ва бошқа моддий воситаларда қайд этилган ҳолда йиғиладиган, маълум бир субъектга тегишли бирламчи маълумотлар;

рўйхатга олувчи шахс – аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш
ва уни ўтказишга жалб этилган (шу жумладан, вақтинча жалб этилган), махсус тайёргарликдан ўтган ва махсус гувоҳномага эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг вояга етган фуқаролари;

рўйхатга олиш варақаси – аҳолини рўйхатга олиш дастурида кўрсатилган саволлар бўйича шахсий маълумотларни қайд этиш учун белгиланган сўровнома шакли;

рўйхатга олиш ҳужжатлари – аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида тўлдириладиган белгиланган шаклдаги ҳужжатлар тўплами;

фойдаланувчи – аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;

аҳолини рўйхатга олиш дастури – шахсий маълумотларни йиғишда фойдаланиладиган саволлар рўйхати;

синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш – аҳолини рўйхатга олиш дастури, услубий асослари ва ташкилий тамойиллари ҳамда бирламчи маълумотларни автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш технологиясини синовдан ўтказиш;

респондент – аҳолини рўйхатга олиш жараёнида сўров ўтказиладиган жисмоний шахс;

аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати – шахсий маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган вақт оралиғи.

             Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар билан 2022 йилда аҳолини рўйхатдан ўтказиш бўйича республика комиссияси тузилди. 
 
             Аҳолини рўйхатга олиш комиссияси ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи органлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мувофиқлаштиради, аҳолини рўйхатга олиш ва тайёрлашни назорат қилади, аҳолини рўйхатга олиш, материаллар тайёрлаш 
ва натижаларини эълон қилади.          
 
             

                                                                      Риштон туман статистика бўлими.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab