Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати билдириши

 2020-08-20 17:35:14    876

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимойи тармоқларда эълон қилинган “Шундай Ватанинг бўла туриб...” номли мақола юзасидан Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати шуни маълум қиладики, бугунги кунда Риштон туманида кўламдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, “Деҳқон бозори”да ҳам қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Яқин кунларда ушбу бозор тамоман янгича қиёфа касб этади.

“Деҳқон бозори”да қурилиш ишлари давом этаётгани сабабли, деҳқонлар, сотувчилар ва тадбиркорларга имкон қадар яхши шароитлар яратиб беришга ҳаракат қилинмоқда. Тўғри бошида бироз тартибсизликлар ва тушунмовчиликлар бўлди. Бунга сабаб, катта йўл четида савдо қилаётган савдогарларга бозор ичидан жой ажаратиб берилганлиги оқибатида келишмовчиликлар юзага келди. Бозорда тартибсизлик юзага келди. Айни дамга келиб эса барча камчиликлар бартараф этилди. “Деҳқон бозори” маъмурияти тартиб-интизом, тозалик борасида назоратни кучайтирди.

“Деҳқон бозори”даги қурилиш ишлари якунига етгач, фуқаролар тамоман янгича қиёфдаги бозорда савдо қилиш имкониятига эга бўлишди.



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab