Адолат қўрғони мустаҳкамланмоқда

 2020-08-20 10:41:45    776

PDF yuklash
Chop etish



Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, суд идоралари адолат қўрғонига айланиши учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Натижада судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш йўлида салмоқли қадамлар ташланди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 июль куни қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ҳам бу борадаги яна бир муҳим тарихий ҳужжат бўлди.Фармон билан суд тизимининг ички тузилмаси тартибга солинмоқда. 2021 йил 1 январдан эътиборан уч йўналишдаги судлар негизида ягона суд ташкил этилади яъни вилоят даражасидаги жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлар бирлаштирилиб, ягона умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Ҳар бир йўналиш бўйича ўринбосар лавозими жорий этилади. Судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда вилоят судининг ҳар бир ҳайъатида 6 нафардан 19 нафаргача судьядан иборат алоҳида жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳайъатлар ташкил этилади. Биз учун яна бир эътиборли жиҳати, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тикланиши ва улар сарсон бўлишининг олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятида фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман суди ташкил этилмоқда. Бу эса Сўх тумани аҳолиси учун катта қулайликдир. Фармон билан яна суд тизимида бир қатор ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш белгиланди. Хусусан, суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, туман судларининг қарорларини вилоят судлари томонидан, вилоят судларининг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида кўриб чиқиш, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқиш, Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суди раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларининг протестига кўра кассация тартибида кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.Шунингдек, мазкур фармон билан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар жиноий ишлар бўйича судларга ўтказиладиган бўлди. Вилоят маъмурий судлари ва вилоят марказида жойлашадиган туманлараро маъмурий судларда маъмурий ишлар ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар кўриб чиқилади.Фармонга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда.Фармон билан жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгиловчи, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқловчи ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичи киритилмоқда.Қолаверса, Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркибини тузилиши инвесторлар ҳуқуқларининг суд орқали ҳимояланишининг муҳим қадами ва шартидир. Бунда судлов таркибига инвестиция киритилган санада йигирма миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш ваколати берилмоқда. Бу билан йирик инвесторларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиниши Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим омил саналади.Фармон суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи сифатида суд идораларининг чинакам фуқаролар қонуний ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоячисига айланишига хизмат қилади.

У.Эргашев,
 Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab