МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН МАНФААТИ МУЖАССАМ

 2020-08-17 18:02:11    743

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904 сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг 2017 йил 6 январдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2721-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманида Халқ қабулхонаси фаолияти олиб бормоқда. Хўш, жорий йилнинг ортда қолган 1-ярмида фуқаролар томонидан келиб тушган ариза ва мурожаатларни кўриб чиқиш, ҳал қилиш мақсадида Қабулхона томонидан қандай ишлар амалга оширилди? Мухбиримиз Қабулхона мудири Содиржон Додобоев билан учрашиб, Фармон ва Қарор ижроси юзасидан суҳбатлашди.

-Содиржон Бобоҳусайнович, инсон яшар экан, баъзи ҳолларда ечимини топиш муаммо бўлган ҳолатларга ҳам дуч келади. Ана шу даврда кимдандир нажот, мадад кутади. Туманимиз фуқароларининг шу каби масалаларини  ҳал қилишда Қабулхона томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

С.Додобоев: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман Халқ қабулхонасига 2020 йилнинг биринчи ярмида 429 та жисмоний ва юридик шахслардан турли мурожаатлар келиб тушди. Улар билан танишиш давомида тааллуқлилиги бўйича 341 таси ҳудудий ташкилотларга ва 85 таси юқори ташкилотларга юборилди. Натижада ушбу мурожаатларнинг 305 таси қаноатлантирилиб, 2 таси рад этилди. 94 та мурожаат юзасидан тушунтиришлар берилди. 26 та мурожаат эса кўриб чиқилмоқда.

Халқ қабулхонаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳалар бўйича таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг 4 таси судга оид, 19 таси ички ишлар, 6 таси прокуратура, 21 таси алимент масалаларига оид. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, пенсия ва нафақа, мактаб таълими, уй-жой, ер билан таъминлаш ва бошқа масалалар ташкил этади.

Масалан, Ўйрат МФЙда яшовчи Адҳамжон Юсувалиев мурожаати асосида 50- мактаб ичимлик суви тармоғига уланди. Ўрикзор кўчасида яшовчи Хасанбой Болтабоевнинг мурожаати асосида томорқаларни суғориш учун скважин (дренаж) қуриш юзасидан мутасадди ташкилотларга таклиф берилди.

Бундан ташқари Чубурғон МФЙда яшовчи Дилшод Қўзибоев ва бошқаларнинг мурожаати ҳам қаноатлантирилди. Яъни, маҳалладаги Иттифоқ кўчасининг 600 метр қисми шағаллаштирилди ҳамда 1 янги ТП ва 1,8 км электр тармоғи, шунингдек Бешкапа МФЙ, Тинчлик кўчасида яшовчи аҳоли учун 200 метр ичимлик сув тармоғи тортилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари асосида Қўрғонча МФЙнинг Наврўзобод кўчасидаги 200 метр йўл Халқ қабулхонаси ташаббуси асосида ҳашар йўли билан шағаллаштирилди. Жаҳонободлик Мўсажон Норматовнинг мурожаати ҳам ижобий ечим топди. Қишлоқда тадбиркор Лобархон Норматова томонидан давлат шерикчилиги асосида 75 ўринли “Азимахон ғунчаси” номли мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилинди.

Мухбир: “Халқ қабулхонаси тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига асосан жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органларининг мансабдор шахслари иштирокида ўтказиш белгиланган.

С.Додобеев: Тўғри. Юқоридаги Низом ижросини таъминлаш мақсадида келишувга кўра туман Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ ва туман ДСИ бошлиқлари, Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси ва туман МИБ бўлими бошлиқларининг қабул кунлари ўтказилмоқда.

Жумладан, туман ҳокимининг Халқ қабулхонаси биносида ўтказиладиган шахсий қабули ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари, туман прокурори қабули ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари, туман ИИБ бошлиғининг қабули душанба ва пайшанба кунлари, туман ДСИ бошлиғининг қабули чоршанба ва жума кунлари ўтказиб келинмоқда.

Мухбир: Мустақил Ўзбекистонимизнинг нурли келажагини ёшларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Иқтидорли, билимли, ташаббускор, ишбилармон ва тадбиркор ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтсангиз?

С.Додобоев: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ёшлар билан учрашиб, видеоселектор йиғилиши ўтказди. Юртбошимиз нутқининг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар томонидан 2020 йилда ёшлар билан ишлашда янгича ёндашув асосида режалар ишлаб чиқилган ва шу асосда ишлар ташкил қилинмоқда. Хусусан, шу асосда Халқ қабулхонаси ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилган режа-жадвалга кўра ёшлар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар, турли кўнгилочар тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Риштон тажрибасини оммалаштириш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари мунтазам равишда давом эттирилмоқда. Ҳар ҳафтанинг бир куни “Ёшлар масалаларини ечиш куни”, ҳар 15 кунда икки кун фақат “Ёшлар билан ишлаш куни” этиб белгилаб олинган.

Мухбир: Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

 

Суҳбатни З.Йигиталиев ёзиб олди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab