СУД-ҲУҚУҚ СОХАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ.

 2020-08-15 12:26:27    768

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришганидан сўнг ҳамма соҳада бўлгани каби суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам туб ислоҳотлар бошланди. Мустақилликда ўтган 29 йил давомида мамлакатни демократиялаш ва модернизация қилиш жараёнида жуда катта ишлар амалга оширилди. Замон билан ҳамнафас яшаб келаётган халқимизнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор меъёрий хужжатлар қабул қилиниб келинмоқда.

Муҳтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2020 йил                     24 июль куни имзоланган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли фармон ҳам шулар жумласидандир. Мазкур фармонда суд тизимни такомиллаштириш, одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган бир нечта ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар назарда тутилган бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларга қулайлик яратиш ва улар оворагарчилигининг олдини олиш мақсадида, 2021 йил 1 январдан бошлаб суд тизимига “бир суд – бир инстанция” тамойилини жорий этиш ва шу билан боғлиқ суд тизимида бир қатор ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишнинг белгиланганлигидир. Бу нимани англатади?, барамизга маълумки ҳозирги кунда вилоят суди айрим ишларни биринчи инстанция сифатида ҳам кўриб, унинг устидан келиб тушаётган шикоятларни апелляция ва кассация инстанциясида ҳам кўради, бу эса фуқаролар орасида айрим норозиликларни, тушунмовчиликларни келтириб чиқараётган эди. Мазкур фармон билан қонунчилигимизга киритиладиган ўзгаришлардан сўнг туман суди кўрган ишни вилоят суди апелляция инстанциясида, вилоят суди биринчи инстанция сифатида кўрган ишни Олий суд судлов таркиби апелляция инстанцияси сифатида кўради.

Шунингдек, мазкур фармон билан судларда ишни кўриб чиқиш босқичлари янада соддалаштириш орқали самарали суд тизимни яратиш кўрсатиб ўтилди. Хусусан:

- суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш;

- жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамоилига риоя этган холда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш;

- апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқиш;

Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суди раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларининг протестига асосан кассация тартибида кўриб чиқиш тартиби жорий этилиши шулар жумласидан.

Бугунги кунда, маъмурий ишлар бўйича туман судлари маъмурий-ҳуқуқбузарликка доир ишларни кўриб келмоқда, юқоридаги фармон билан эса маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар жиноий ишлар бўйича судларга ўтказиладиган бўлди. Эндиликда вилоят маъмурий судлари ва вилоят марказида жойлашадиган туманлараро маъмурий судларда маъмурий ишлар ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар кўриб чиқилади, холос. Туманлардаги маъмурий судлар тугатилиб, унинг штат бирликлари эса туманлардаги жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, фармон билан суд тизимида бир қатор ўзгаришлар кўзда тутилган бўлиб, буларнинг барчаси одил судловни таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада самарали химоя қилишга хизмат қилади деган умиддаман.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар моҳият-эътибори билан одил судлов самарадорлигини янада ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини амалда тўлиқ ҳимоя қилишга, бир сўз билан айтганда, мамлакатда ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъ­минлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

 

Жиноят ишлари бўйича

Риштон туман судининг раиси                                   У.Ғ.Мехмоналиев

 

Жиноят ишлари бўйича

Риштон туман судининг

девонхона мудири                                                       Д.Асатуллаев

 



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab