“ФАРҒОНАНИНГ ТАДБИРКОРИ – ФАРҒОНАНИНГ ИСЛОҲОТЧИСИ” ТАШАББУСИ АМАЛДА

 2020-08-15 12:23:13    539

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги 3 йилда тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу эса ўз навбатида ушбу соҳанинг ривожланишига янада кенг имконият яратди. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида давлат раҳбари томонидан илгари сурилган “Тадбиркор-ислоҳотчи” тамойили остида тадбиркорлик субъектлари билан таъсирчан ишлашнинг доимий тизими яратилди.

Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган ушбу тамойил бўйича ишлашнинг доимий тизимини ташкил этиш тўғрисидаги амалий чора-тадбирлар режаси доирасида туманимизда ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги корхоналар фаолиятида юзага келаётган, кредит, ер ва бино ажратиш, инфратузилмаларга уланиш, солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш каби юзага келаётган мавжуд масалалар тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан аниқланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, 2020 йилги ҳудудий инвестиция дастуридаги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига туманда 2202 та ёрдамга муҳтож ва камбағал оилалар аъзоларини ишга жойлаштириш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда соҳа мутахассислари, масъул идора ва ташкилотлар раҳбарлари билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатган ҳолда уларнинг фаолиятида юзага келаётган мавжуд муаммоли масалалар аниқланиб, уларни ҳал этишда кўмаклашилмоқда.

 “Фарғонанинг тадбиркори – Фарғонанинг ислоҳотчиси” ғоясининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида, туманда ишлаб чиқарилаётган экспортбоб маҳсулотлар ҳамда амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга жалб этилаётган инвестициялар тўғрисидаги маълумотлар телевидение ва телеграмм каналларида бериб борилмоқда.

Шу ўринда мисоллларга мурожаат қилсак. 2017 йилнинг 25 июлида Навбаҳор МФЙ ҳудудида тадбиркор Эркинжон Гафаров томонидан ташкил қилинган “Риштон Бройлер” МЧЖнинг жами лойиҳа қиймати 40,0 млрд сўмлик бўлиб, шундан 2472 минг АҚШ доллари хорижий кредит линиялари ва 19,4 млрд сўми ўз маблағлари ҳисобидан “Паррандачилик хўжалигини ташкил этиш (тухум ва парранда гўшти)” лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган. 2019 йилда корхона Германиядан ускуналар, Венгриядан 70,2 минг бош бройлер жўжаларни сотиб олди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 20 га яқин янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирги кунда МЧЖда 105,0 минг бош наслли бройлер жўжалари парвариш қилиб келинмоқда.

Туманнинг Фаровонлик МФЙ ҳудудида 2018 йил 5 июлда тадбиркор Мадинахон Солиева томонидан ташкил этилган “Сервис Мед” МЧЖ 2019 йилда лойиҳа қиймати 5,0 млрд сўм, шундан, 173,0 минг АҚШ долларлик хорижий кредит линиялари, 3,0 млрд.сўм ўз маблағлари ҳисобидан “Тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилди ва бунинг ҳисобига 12 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирги кунда мазкур МЧЖда “Узи”, “Рентген”, ЭКГ, ЭЭГ аппаратлари, терапевт, гинеколог, кардиолог, стоматолог, окулист, невропотолог, лор, ФГДС мутахассислари ва лабораториялари хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бундан ташқари, туманда ишлаб чиқарилаётган экспортбоб маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар, туманнинг инвестициявий жозибадорлигини акс эттирувчи электрон ва босма каталоглар тайёрланиб, вилоят ҳокимлиги ва вилоят делегациясининг хорижий давлатларга бўлаётган сафарлари давомида ушбу нашр ва тўпламлар тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Исломжон МАДАМИНОВ,

туман ҳокимининг ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.

“Риштон ҳақиқати” газетасидан олинди



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab