ЎЗ МОҲИЯТИДА ХАЙРУ САХОВАТ, МЕҲР-ОҚИБАТ, ИНСОНПАРВАРЛИКНИ МУЖАССАМ ЭТГАН АЙЁМ

×

 2020-07-31 07:07:52    896

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани ҳокими С. Солиевнинг Қурбон ҳайити муносабати билан туманимиз аҳлига

ТАБРИГИ

 

Қадрли тумандошлар!

Мамлакатимизда халқимиз маънавий ҳаётида беқиёс ўринга эга бўлган Қурбон ҳайити шукуҳи кезмоқда.

Ушбу муқаддас айём кунларида бугунги синовли даврни эътиборга олган ҳолда сабру қаноат, шукроналик, руҳий покланиш, меҳр ва кўмакка муҳтожларга янада эътиборли бўлиш, савобли амаллар қилишдек олижаноб фазилатлар ҳар қачонгидан ҳам юксалмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ушбу муқаддас байрам билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 24 июлда қабул қилинган “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорларига асосан ушбу улуғ айёмни карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказиш борасида вазифалар белгиланди.

Маълумки, бугунги синовли кунларда халқимиз бир тану, бир жон бўлиб, дунё халқлари бошига келган пандемияга қарши сабр-матонат, ҳамжиҳатлик билан курашмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг қарорларида белгиланган муҳим вазифалар Қурбон ҳайитининг юртимизда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, кўтаринки руҳда ўтишига асосий омил бўлмоқда.

Жаннатмакон юртимизда ҳар бир байрам ўзига хос анъаналар, урф-одатлар, кўтаринкилик билан ўтказилади. Бунинг асосий сабаби эса, бу қутлуғ тантаналар халқимизнинг дини, маданияти ва тарихидан дарак бериб, миллий қадриятларимизни ўзида акс эттиради.

Бугун виждон ва эътиқод эркинлиги, турли миллат вакилларининг ҳуқуқлари кенг кафолатланиб, диний бағрикенглик муҳити янада мустаҳкамланаётган мамлакатимизда инсон шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият даражасига кўтарилган.

Бу йил Қурбон ҳайити байрамимиз ҳам пандемия сабаб оила даврасида кутиб олинмоқда.

Миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлашимиз ва улуғлашимизни ушбу байрамни оила даврасида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказишимиз билан амалда исботлайлик!

 

 Ҳурматли, Риштонликлар!

 Қурбон ҳайити мўмин-мусулмонлар қалбида меҳр-оқибат, саховат каби олийжаноб фазилатларни тарбиялайди.

Муборак айём ўз моҳиятида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлашни мужассам этганлиги билан барчамиз учун ниҳоятда қадрлидир.

 

 Қардли дўстлар!

Яна бир бор сизларни Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту саодат, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги шарафли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Муқаддас динимиз ва Мустақиллик шукуҳи ҳар бир инсон қалбини эзгулик нурлари билан мунаввар этиб, мамлакатимизни юксак тараққиёт сари етаклайверсин.

Байрамингиз муборак бўлсин!



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab