Туманда саховат, хайрли эзгу ишлар давом эттирилмоқда

×

 2020-07-30 22:49:02    641

PDF yuklash
Chop etish



Мамлакатимиз Президенти раислигида шу йил 27 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида карантин даврида бирор-бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими «соат»дай аниқ ишлаши кераклиги, тизимда темир интизом бўлиши зарурлиги алоҳида уқтирилди. Республика ҳукумати мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар қўйилди. Эҳтиёжманд оилаларга Президентимиз томонидан Қурбон ҳайити муносабати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 июль куни қабул қилинган фармойиши асосида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Риштон туман бўйича 348,5 миллион сўм пул маблағлари ажратилди. Қурбон ҳайити муносабати муҳтож оилаларга тарқатилаётган меҳр-мурувват ёрдами Риштон туманида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди. Риштон тумани ҳокими С. Солиев ва  сектор раҳбарлари ҳамда туман Кенгаши депутатларидан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилди. Ушбу ишчи гуруҳи томонидан  “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида “Темир дафтар” рўйхатига киритилган эҳтиёжманд, кам таъминланган 697 нафар хонадонларга 500 минг сўмдан пул ва шунча хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонларни тарқатдилар ва байрам билан қутладилар.1-секторда камбағал оила 168 нафар, 2-секторда 182 нафар, 3-секторда 179 нафар ва 4-секторда 152 нафар фуқароларга 500 минг сўм пул тарқатилди. Бундан ташқари, туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига бориб, уларни Ҳайит байрами билан табриклаб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар берилди. Ўз навбатида нуронийларимиз бундай ғамхўрликлар учун мамлакат раҳбарларига миннатдорчилик изҳор этишди. Мухтож ҳар бир хонадон ҳолидан хабар олиш, хайр-саховат кўрсатиш яхшиликнинг олий намунаси. Қурбон ҳайити ҳар бир инсон қалбига эзгулик, олижаноблик, инсоний фазилатлар уруғини қадайди. Албатта, муборак кунда ана шундай эзгу ва хайрли ишларга хайрихоҳлик билдириб, халқимиз ташвишига шерик бўлаётган фуқароларимизнинг саховат кўрсатаётганликлари таҳсинга сазовор.Карантин кунларида халқимизнинг бағрикенглиги ва инсонпарварлиги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ўз вақтида камбағал оилаларга кўрсатилган саховат ва кўмак одамлар кўнглида яхшилик ва эзгулик уруғларини ундириши шубҳасиз.Муборак Қурбон ҳайити байрами арафасида бу саховат тадбири ўксик кўнгилларга қувонч улашди. Улар юртимизга, юртбошимизга, раҳбарларимизга тинчлик-омонлик, барокот сўраб, дуога қўл очдилар. 


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab