ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИДАН СЎНГ...

×

 2020-07-28 08:54:33    898

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутати Баҳодиржон Эрматов яна бир савобли ишга қўл урди. Фуқаролар мурожаатига асосан Уч ариқ МФЙ Ойбек кўчаси 1-уйда истиқомат қилувчи 1929 йилда туғилган фуқаро Тўтибу Султонова бундан бир неча йил олдин тўшакка михланиб қолганди. Депутат сифатида ушбу хонадон соҳибаси билан суҳбатлашган Баҳодиржон муштипар онахонга ёрдам беришга астойдил киришди ва 1 (бир) дона ногиронлар аравачасини олиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб Риштон тумани тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси мудири И. Деҳқоновга Депутатлик сўрови билан мурожаат қилди. Ниҳоят, улар кутган кун келди ва онахонга ногиронлар аравачаси берилди. - Асосий вазифамиз халқни муаммоларига ечим топиш ва халқни розилигини олиш, дейди Б. Эрматов. Қарияларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан қувонган онахон муҳтарам Президентимизни, ҳукумат раҳбарларни ҳамда депутатларни дуо қилар экан бугунги доруломон кунларга шукроналар келтирди!


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab