“CALL CENTER” маркази иш болашди

 2020-07-22 08:58:00    663

PDF yuklash
Chop etish


✅  Жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар мамлакатимиз бўйича  ☎️ 1197 қисқа ҳамда “CALL CENTER” маркази телефон рақамлари орқали 47 405 та аҳоли мурожаатлари қабул қилинди. Улар:???? озиқ-овқат - 46 386 та???? дори-дармон - 393 та???? бошқа масалалар - 626 та мурожаатлар ташкил этади.
✅  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкил қилинган  ☎️  ишонч телефони орқали жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар юртдошларимиз томонидан қилинган 917 та  мурожаат қабул қилинди. Келиб тушган мурожатларга кўра:???? озиқ овқат — 822 та,???? дори-дармон — 76 та,???? бошқа масалалар — 19 та. ✅ Мазкур мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, ҳомийлик марказларига юборилди.
Жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар ???? телефон орқали мурожаатлар — 19 366 та,????  ҳамда фуқаролар йиғинлари томонидан шакллантирилган рўйхатлар — 98 376 та мурожаатлар асосида жами ???? 117 742 та эҳтиёжманд оилаларга 10 млрд 979 млн сўм   миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари, ????  291 та оилага эса қиймати 50,2 млн сўм миқдордаги дори-дармонлар етказиб берилди.
Жорий йилнинг 14 июлидан 20 июлига қадар жойлардаги Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари орқали ҳомий ташкилот ва фуқаролар томонидан ➖ 236 661 литр ўсимлик ёғи, ➖ 767 440 кг ун, ➖ 168 981 кг шакар, ➖ 184 543 кг макарон, ➖ 31 496 кг мол ва қўй гўшти,➖ 40 111 дона товуқ гўшти, ➖ 304 765 кг картошка, ➖ 174 024 кг пиёз, ➖ 105 002 кг сабзи, ➖ 259 970 кг гуруч, ➖ 22 363 кг чой, ➖ 13 449 кг дуккакли маҳсулотлар, ➖ 102 146 решётка тухум маҳсулотлари, ➖ 102 364 дона тиббий ниқоб, ➖ 29 991 дона тиббий қўлқоп, ➖ 16 778 та антисептик, ➖ 36 725 та гигиена маҳсулотлари,➖ 34 741 та бошқа турдаги  маҳсулотлар қабул қилинди ҳамда санитар-гигиена талабларига қатъий амал қилинган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилди.
????  Нақд пул шаклида ҳомийлик ёрдамлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, фонднинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб-рақамларига ўтказилади.
✅ Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорига асосан, мазкур жамғармага ўтказилган маблағларнинг белгиланган қисми ўрнатилган тартибда озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотлари сотиб олиш ҳамда эҳтиёжманд оилаларга етказиб бериш мақсадида сарфланади. 
✅  Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда сарфланиши учун Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, фонднинг ҳудудий бўлинмалари ягона масъул ташкилот ҳисобланади.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab