Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг билдириши

×

 2020-07-22 08:54:41    743

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 15 июль куни mahalladosh.uz сайтида “Уй эмас, ғурбат сотиб олибмиз” номли мақола чоп этилди. Ушбу мақолада Риштон тумани “Янги йўл” МФЙда жойлашган 100 та намунали уйлар танқид остига олинган. Мазкур мақола юзасидан Риштон туман ҳокимлигида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилиб, у ерда вазият ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар жараёнидаги айрим ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Замира Қўшақова кўп ҳолларда давлатни ёмонлайди. Лекин уйидаги ҳолатга асосан ўзи айбдорлигини тан олмайди. Чунки ушбу намунали уйга кўчиб келишидан олдин қолган ишларни ўғлим таъмирлайди, деб қурилиш фирмаси ходимларини “ҳайдаб” солганди. Ўғли томонидан қилинган таъмирлаш ишлари эса сифатсиз бўлгани боис, уй қисқа вақт ичида яна таъмирталаб бўлиб қолди. Бу ҳолатдан жаҳли чиққан Замира Қўшақова эса айбни фирма қурувчиларига тўнкашдан чарчамаяпти? Ўзининг қилмишлари ёдидан кўтарилиб, қурувчиларни айблагани-айблаган. Агар у чиндан ҳам ҳақиқатпарвар бўлса, нега ўз айбни тан олмайди? Бу ҳолатни қандай тушуниш мумкин?  Агар ўшанда Замира Қўшақова қурувчиларнинг ишига аралашмаганида, билағонлик қилмаганида уй ҳозир бу аҳволга тушмасмиди?

Мақолада келтирилган ичимлик суви масаласида шуни айтиш жоизки, фуқаролар ичимлик учун мўжалланган кран сувларини ҳовлилардаги экинларга очиб қўйишлари оқибатида қолган фуқароларнинг уйларига ичимлик суви етиб  бормаяпти.

Ушбу уйлардан 30-40 метр нарида зовурда оқаётган сизот сув оқади. Бу ерда яшаётган фуқароларнинг томорқаларидаги экин-текин учун ушбу сизот сувдан фойдаланишлари мумкинлиги эслатиб ўтамиз. Бунинг учун 3-4 та қўни-қўшни бир бўлиб ариқ очиши ва ёки сув тортиш ускунаси олишлари мумкин. Аммо юқоридаги фуқаролар берсанг ейман, бермасанг ўламан қабилида иш тутишмоқда. Меҳнатдан қочмайдиган, шижоатли фуқаролар учун эса 30-40 метр нарида оқаётган сизот сувни уйларига олиб кириш муаммо эмас. Аммо...

Яна бир гап. Айрим содда хонадон эгалари уйларида иссиқ сув борлигини ҳам билишмайди. Улар жумракни бурашса иссиқ сув келишини хаёлларига ҳам келтиришмаган. Ишчи гуруҳ ходимлари ушбу хонадон эгаларига  бу борада тушунтириш ишлари олиб боришди.

-2017-2018 йилларда қурилган ушбу намунали уйлар тегишли мутассади идоралар томонидан уй эгалари ва қурувчилар иштирокида солиштирма далолатнома асосида қабул қилиб олинган, деди “Қишлоқ қурилиш инвест инжиниринг” компанияси вилоят филиали етакчи мутахассиси Ҳаётжон Пирназаров. – Агар фуқарллар яшаётган ушбу уйларда бир йил давомида камчиликлар аниқланса қурилиш ташкилоти томонидан бартараф этилиши назарда тутилган. Бу муддатдан кейин уйнинг сифати сақланишига бевосита уйнинг эгаси масъул ҳисобланади. Шундай бўлса-да, аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар филиал томонидан имкон қадар бартараф этилишига ҳаракат қилинмоқда.

Ўрганишлар жараёнида шунингдек, чиндан ҳам хонадонида муаммолари бор фуқароларга ёрдам кўрсатилди. Хусусан, М. Солиева хонадони таъмирланди ва янги жиҳозлар ўрнатиб берилди.

Шунингдек, 17-мактаб ва 37- МТТ да ва мақолада тилга олинган бошқа камчиликлар ҳам тез орада мутасаддилар томонидан бартараф этилиш чоралари кўрилади.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab