ИШЧИ ГУРУҲ ЙИҒИЛИШИ
2020-07-04 17:20:48 1097
Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раҳбарлигида 3 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш орқали уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида секторлар ва орган раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўтганиш ҳамда Олий Мажлис Сенати Кенгаши йиғилишида муҳокама этиш белгилаб берилган эди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари кўмитаси раиси ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари Т.Мадумаров иштирокида туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор Э.Сиддиқова, туман ҳокими С.Солиев, халқ депутатлари Риштон тумани кенгаши депутатлари ва доимий комиссиялар раислари, сиёсий партиялар раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тумандаги сектор раҳбарлари, давлат, жамоат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда ишчи гуруҳ раҳбари Т.Мадумаров ишчи гуруҳ ва туман фаолларининг бугунги кунда амалга ошириши лозим бўлган вазифалари ҳақида батафсил тушунчалар ва топшириқлар берди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi