Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Журналистга маъмурий босим бўляптими?” номли мақолага Риштон тумани ҳокимлигининг Муносабати

 2020-06-11 11:49:32    1125

PDF yuklash
Chop etish



Ушбу мақолада ёзилишича, Фарғона шаҳрида журналист бўлиб ишлайдиган Мирзоҳид Мирзаев Риштон ҳокимиятидаги мансабдор шахсларнинг босимига учраётган экан. Риштон туман ҳокимлиги бу хабар асоссиз эканлигини маълум қилади. Мирзоҳид Мирзаевга туман ҳокимлигидан ҳеч ким унга таҳдид қилмаган.

Бир неча ойдан бери Мирзоҳид Мирзаев ва Риштон тумани Амиробод МФЙда яшовчи Абдуҳошим Изатуллаевлар 0,5 сотих ерга эгалик қилиш борасида тортишиб келишади.

 Амиробод МФЙда яшовчи Абдуҳошим Изатуллаев апрель ойида деҳқон фермер хўжалиги сифатида фойдаланиш учун Полвонобод МФЙда жойлашган туман захирасидаги ердан унга 0,5 сотих ер ажратиб бериш борасида туман ҳокимлигига мурожаат қилган.

Туман ҳокимлиги ушбу фуқаронинг мурожаатини ўрганиш учун Ер ресурслари ва давлат кадастрига юборган. Ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлими эса фуқаро Абдуҳошим Изатуллаев сураётган ер майдони Мирзоҳид Мирзаев томонидан ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётгани баён этилган.

Шундан кейин Мирзоҳид Мирзаев Ер ресурслари ва давлат кадастри ходимлари берган хулоса нотўғри эканлигини ва ушбу участка унга тегишли эканлиги борасида иддао қилади. 

Вазият муамоли эканлиги боис масалани суд орқали ҳал этиш мумкинлиги М. Мирзаевга тушунтирилди.  

Шуни айтишимиз жоизки, Риштон туман ҳокимлигидан ҳеч ким журналист Мирзоҳид Мирзаевга таҳдид қилган эмас. Унга барча масалалар қонуний йўл билан ҳал этилиши тушунтирилган.

 


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab