РИШТОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 2020-06-05 14:09:12    1441

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокимининг 2020 йил 23 майдаги “Бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармонига, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,9,25-моддаларига ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2020 йил
23 майдаги 133-сонли қарорига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Фарғона вилояти ҳокимининг 2020 йил 23 майдаги “Бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сонли қарори раҳбарлик учун қабул қилинсин.

2. Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда ўрнатилган тартибда сотувга чиқариладиган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ҳокими ўринбосарлари И.Джураев, И.Мадаминов, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман Архитектура ва қурилиш бошқармаси билан биргаликда аукцион савдолари орқали сотилган объектларда - инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсин.

4. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати А.Деҳқонов, “Риштон ҳақиқати” газетаси тахририятига “E-IJRO-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали давлат тасарруфидан чиқариладиган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумот ва эълонларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ва Давлат хизматлари агентлиги тадбиркорлик субъектларини электрон рақамли имзо олиши ва ўтказиладиган “E-IJRO-AUKSION” электрон савдоларида фаол қатнашишига кўмаклашсин.

            6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Мадаминов зиммасига юклансин.

 

 

 

 

Туман ҳокими                                            С.Солиев



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 79 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab