ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ
2020-05-24 17:53:13 1039
Муҳтарам ҳамюртлар, азиз Риштонликлар!
Муқаддас ислом динининг улуғ айёмларидан бири бу – Ийд Рамазон ҳайитидир. Ушбу байрам Рамазон ойи сўнггида кенг нишонланади. Бу кунда ислом динининг инсонпарварлик моҳияти бўлмиш яқинлар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга кўмак бериш каби эзгу ишлар амалга оширилади. Аслида динимиз бизни фақат эзгуликка чорлайди. Тинчликни қадрлаш, бағрикенглик, шукроналик сингари олижаноб ғояларни ўзида мужассам этган.Муборак ойда ҳамюртларимиз динимиз буюрган фарзлардан бири – рўза тутиш амалини адо этдилар. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, бошимизга соябон бўлиб кириб келган Рамазони шарифнинг фарз рўзасини адо этишни барчамизга насиб қилди. Серқуёш юртимизнинг жазирама қуёшли кунларида барча юртдошларимиз иймон билан, сабр билан рўза тутди. Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизнинг шу табаррук кунларда қилаётган барча ибодатлари, эзгу дуолари ижобат бўлсин!Мен сизлардан таассуф билан шуни сўрамоқчиманки, падимия сабаб ҳайит айёмини кўчага чиқмасдан, оила даврасида ўтказайлик. Бугунги бирдамлигимиз халқимизнинг эртанги кунининг хотиржам ўтишини таъминлайди. Шунинг учун барчангизни бирдамликка чорлайман. Барчангизни улуғ айём – Ийд Рамазон ҳайити билан чин дилдан табриклайман!
Хонадонларингизга қут-барака, фаровонлик тилайман! Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Риштон тумани ҳокими
С. СОЛИЕВ
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi