![](https://xabar.uz/static/crop/1/6/920__95_1632463111.png)
Инфографика: «Xabar.uz»
Бугун, 20 май — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 67-куни.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 19 май соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 855 нафарга етди: шифо топганлар — 2 338 нафар, вафот этганлар — 13 нафар.
19 май санасида Ўзбекистонда коронавирус 64 кишида аниқланди.
«Worldometer» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 4 961 238 нафарга етди, шифо топганлар — 1 947 507 нафар, вафот этганлар — 323 220 нафар.