Инфографика: «Xabar.uz»
Бугун, 18 май — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 65-куни.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 17 май соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 753 нафарга етди: шифо топганлар — 2 247 нафар, вафот этганлар — 12 нафар.
17 май санасида Ўзбекистонда коронавирус 15 кишида аниқланди.
«Worldometer» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 4 772 583 нафарга етди, шифо топганлар — 1 844 148 нафар, вафот этганлар — 315 184 нафар.