“ҚОРА ДОРИ – 2020”

×

 2020-05-17 17:53:45    839

PDF yuklash
Chop etish



Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи трансмиллий гуруҳларни аниқлаш, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш, контрабанда йўлларини тўсиш, гиёҳванд ўсимликлар экилишини ва наркомания ёйилишининг олдини олиш борасида махсус комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда кенг қамровли “Қора дори – 2020” тадбири Риштон тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда ХПБ ходимлари томонидан ҳам ҳамкорликда изчил давом эттирилмоқда.

Аниқланган ҳар бир ҳолат бўйича ўсимликлардан далилий ашё тариқасида намуналар олиниб, қолган қисми эса ўт қўйиш йўли билан йўқ қилинмоқда. Хозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

«Қора дори-2020» тадбири шу кунларда ҳам Риштон туман ИИБ ходимлари томонидан изчил давом эттирилмоқда. Қора иш, яъни инсон ҳаётига хавф туғдирувчи гиёҳвандлик воситаларини етиштираётган ва бундай моддалар билан савдо қилишни “орзу” қилган кимсалар эса қонун олдида жавоб беради.

 

Риштон  тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab