Оила муқаддас даргоҳ

×

 2020-05-15 10:20:15    787

PDF yuklash
Chop etish


Инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида – маҳалла-кўйда сайқал топади.       

Оила мустаҳкамлиги, оила саломатлиги, оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, оиладаги шахслараро муносабатлар, оила ҳуқуқи тўғрисида президентимиз, давлатимиз, ҳукуматимиз томонидан кўплаб фармон, қарор ва фармойишлар чиқарилган. Ушбу қонун ҳужжатларида президентимиз, давлатимиз, ҳукуматимиз томонидан оилага, оилавий муносабатларга, оилавий қадриятларга катта аҳамият берилган. Зеро, жамият оиладан бошланади. Оила давлат ва жамият ҳимоясидадир.        

Оиланинг мустаҳкамлиги учун аёл ҳам, эркак ҳам бирдек масъулдир. Шу боис, оила қуриш истагида бўлган ёшларимизга оиланинг нечоғли муҳим ва масъулиятли эканини англатишимиз лозим.        Президентимиз ва ҳукуматимизнинг фармон, қарор ва фармойишларини амалга тадбиқ қилган ҳолда оилаларда соғлом муҳитни яратиб оила институтини мустаҳкамлаб юртимизда намунали оилалар сонини кўпайтириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Чунки намунали, тотув, аҳил-иноқ оилаларда тарбия топган фарзандлар соғлом, зукко, ақлли ва ўз ишини уддасидан чиқа оладиган, ота-онасига, ватанига садоқатли бўлиб вояга етишини барчамиз яхши биламиз.

Ёшларнинг таълим-тарбияси ҳақида гап кетганда, маҳалланинг роли ва таъсири тўғрисида тўхталмай иложимиз йўқ. Бежиз “Маҳалла ҳам ота ҳам она”дейилмаган. Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик каби халқимизга хос урф-одат ва анъаналар айнан маҳалла муҳитида шаклланади. Шундай экан, гўзал урф-одатлар, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, эзгулик каби фазилатларни ўзида мужассам этган оилаларни шакллантириш, юрт ва миллат тақдирига дахлдор масаладир.

Мақсудахон Тожибоева, 
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш 
Риштон туман бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари.


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab