Томорқадан унумли фойдаланиш - оила фаровонлигини оширишга хизмат қилади

×

 2020-05-07 17:36:28    1062

PDF yuklash
Chop etish



Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда  томорқа ер эгалари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланиш масаласи алоҳида ўрин тутади.

Шу сабабли ўтган давр мобайнида томорқа ер эгалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш каби йўналишларда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада томорқа ер эгалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий субъектларга айланди.

Аҳолини қўлида бўлиб турган томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Риштон туманида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Аввало фуқароларга ўзлари эгаллаб турган томорқалардан самарали фойдаланиш ва бу орқали даромад топиши, томорқадан етиштирган ҳосилни аввало ўз оиласи ундан кейин эса бозорларимизга арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида туманда тузилган ишчи гуруҳи томонидан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлигига эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни янада ривожлантириш бўйича олдимизга муҳим вазифалар қўйилди.

Айни вақтда аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг асосий манбаи бўлган томорқачиликка алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас, албатта.

Мамлакатимизнинг энг катта бойлиги бу – унумдор ерларидир. Биз тупроғига чўп суқса, униб-ўсадиган юртда яшаймиз. Демак, озиқ-овқат таъминоти ва хавфсизлиги масаласида халқимизнинг эҳтиёжини қондира олиш имконига эгамиз. Фикримизни жойларда фуқароларимизнинг кафтдек томорқадан унумли фойдаланиб, мўл ҳосил ва катта даромад олаётганликлари ҳам тасдиқлайди.

Риштон туманидаги жуда кўп оилалар ўз томорқасида етиштирилган кўчатлар, резаворларни сотиб бўлди. Яна бир гуруҳ хўжалик томорқаларида эса помидор, бодринг, булғор қалампири сингари маҳсулотлар пишиб етилди. Умуман, бу каби омилкор томорқа эгалари туманимизнинг барча маҳаллаларида бор, десак муболаға бўлмайди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab