Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 7 май (инфографика)

 2020-05-07 05:50:55    852

PDF yuklash
Chop etish



Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 7 май (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 7 май — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 54-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 май соат 23:00 да берган маълумотга кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2233 нафарга етди: шифо топганлар — 1577 нафар, вафот этганлар — 10 нафар.

6 май санасида Ўзбекистонда коронавирус 26 кишида аниқланди.

«Worldometer» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 3,7 млн. нафардан ошди, шифо топганлар — 1 287 590, вафот этганлар — 263 349 нафар.

Коронавирусга чалинганлар сони Буюк Британияда 200 минг, Эронда 100 минг нафардан ошди. Россия (165 229) коронавирус қайд этилиши умумий сони бўйича Германия (167 817)дан ўтишга жуда яқин.

Коронавирус қитъалар миқёсида:

  1. Европа — 1 524 498;
  2. Шимолий Америка — 1 367 568; 
  3. Осиё — 603 065;
  4. Жанубий Америка — 248 512;
  5. Африка — 52 135; 
  6. Океания — 8 467.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab