Ҳамиша эътирофу эъзозга муносиб фахрийлар

×

 2020-05-06 20:44:01    750

PDF yuklash
Chop etish



Тинчлик! Буюк кашфиётлар яратишга, улкан бунёдкорлик ишларига, ўқиб-ўрганиш, юртни обод қилишга берилган беқиёс неъмат! Осойишталик ортида ота-боболаримизнинг мислсиз жасорати мужассам. Чунончи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ёки фронт ортида фидойилик кўрсатган кексаларимиз билан суҳбатлашганда, осуда ҳаёт қадри бебаҳо эканлигига, истиқлолга ўз-ўзидан эришилмаганлигига амин бўламиз.

Бугун Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев ҳамда Риштон тумани ИИБ бошлиғи Зиёхиддин Ғофуров бошчилигидаги делегация туманда истиқомат қилаётган фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ва Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонига ташриф буюриб улар билан суҳбатлашишди ҳамда ғалабанинг 75 йиллиги ва  билан муборакбод этишди.

- Уруш ҳеч қачон ҳеч кимга қувонч олиб келмаган, - дея ҳикоя қилади Ар Рошидоний маҳалласида яшовчи уруш ва меҳнат фахрийси Аҳмаджон ота Тожибоев. - Биз бошимиздан ўтказган оғир кунларни ҳатто душманга ҳам раво кўрмаймиз. Ёшларимизнинг бахти шундаки, улар мустақил юртда туғилди, шу табаррук заминда ўсиб-улғаймоқда. Уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, осмонимиз мусаффолигини таъминлаш, Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши учун фидойилик кўрсатиш эса муқаддас бурчдир.

Ҳаётнинг турли синовлари, пасту баландларига гувоҳ бўлган отахоннинг ҳар бир сўзини барча жон қулоғи билан тинглайди.

Мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Натижада Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг турмуш даражаси янада яхшиланиб, саломатлиги мустаҳкамланаяпти.

Қувонарли томони, фахрийларимиз бу янгиликни жуда катта мамнуният билан, қувонч билан қабул қилишаяпти. Ўз ҳаётлари давомида кўп қийинчиликлар, машаққатлар кўрган қарияларимиз ёшларни ҳам бу кунларнинг қадрига етишга ундашаяпти. Юртга тўкинлик, дастурхонга барака тилаб умргузаронлик қилаётган, қўллари дуодан тушмай, шукроналик билан яшаётган ёши улуғ отахон-онахонларимиз ҳақиқатан ҳам бизнинг бебаҳо бойлигимиздир.

Зеро, Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ота-боболаримиз жанг майдонларида бемисл жасорат кўрсатиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида жонларини қурбон қилган. Фронт ортида меҳнат қилганлар фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган. Уларнинг Ватанимиз ва халқимиз олдидаги бурчни муқаддас билгани бугунги авлод учун ҳам намуна бўлиб, ғоят оғир шароитларда кўрсатган матонати ҳамиша эъзозга муносиб.

Байрам арафасида уйларига кутилмаганда туман ҳокимининг шахсан ўзи келгани Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларининг кўнглини тоғдек кўтарди.

Қутлуғ сана муносабати билан ҳар битта уруш қатнашчиси ҳамда фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимизга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яратилаётган шарт-шароитлар, кексаларга кўрсатилаётган эҳтиром, ижтимоий ҳимоя борасида аниқ режа асосида иш олиб борилмоқда.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фронти фахрийлари ўзларига кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, ёшларни тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш, уни кўз қорачиғидек асрашга чақиришди.

Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилганларнинг жасорати бугунги авлод учун намуна, ҳар қандай оғир шароитда кўрсатган матонати эса ҳамиша эътирофу эъзозга муносиб.

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ,

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab