Қайси вилоятларда коронавирус кўпроқ аниқланяпти ва беморлар соғайяпти (жадвал)
2020-05-01 05:49:16 831
Сўнгги бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг 37 та янги ҳолати қайд этилди ва беморлар сони жами 2039 нафарни ташкил қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги "COVID-19" касаллигига чалинган 2039 нафар беморнинг қайд этилиши ва соғайганлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар жадвалини тақдим этди.
Демак, ўтган 24 соат ичида (30 апрель, 23:00 ҳолатига) Бухорода – 13 та, Тошкент шаҳрида – 10 та, Самарқандда – 6 та, Наманганда – 3 та, Сурхондарёда – 3 та, Андижонда – 2 та коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича янги ҳолат аниқланган.
Бошқа вилоятларда касалланиш қайд этилмаган.
Жиззах вилоятидаги беморлар 100 фоиз соғайган.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал – 29 апрель 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олган беморлар сони 2002 нафарга етганди. Энг кўп касалланиш Самарқандда аниқланганди:
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi